#N4
— Сен қачон уйланасан, Шоҳруҳ?!
Поччам савол бергач, барчанинг нигоҳи, савол туфайли қотиб қолган Шоҳруҳ томонга қараб кетди.
— Аввал ўқишни битириб келай, амаки! Бир гап бўлар!, — деди у қўлидаги санчиқни овқат устида айлантириб, — қолаверса ҳозирги кунда дуч келган қизга уйланиб бўлмайдиган бўлиб қолган. Кўп қизлар гард деса қўлга қўнадиган бўлиб ётибди. Яхши қизнинг ўзи йўқ!
— Ҳудди яхши йигитлар тиқилиб ётгандек!, — кесатдим мен.
Шу вақт қандай қилиб тилимни тия олмадим, билмай қолдим! Ўз ўзидан гапириб юбордим, паст овозда гапирсам ҳам ҳамма эшитибди.
— Тўғри айтасан, Дилноз! Йигитларнинг ўзи яхшидек, яхши қиз қидиришади!
Шу дамда менинг гапимни маъқуллаб аммам тўғрилаб юборганидан қувондим. Шундан сўнг қаршимда ўтирган Шоҳруҳ мендан умуман кўзини узмай ўтирди. Кўзларидан нимадирни режалаштираётгани аниқ, аммо у нима экан-а?!
Бу йигитнинг қарашлари бунча ўткир бўлмаса!, дедим ўзимга ўзим. Ҳудди бургутдек кўзлари бор экан, ўзи ҳам. Ундан кўзимни узиб овқатимга қарадим, ҳозир жумбоқ ечиб ўтиришнинг вақти эмас.
Ниҳоят туғилган кун ҳам алламаҳал бўлганда ўз ниҳоясига етди. Кенг даврада ўзимни ноқулай ҳис қилиб ўтирганини учун кетишимизни эшитиб дарров қувониб кетдим. Холам ора орада шунча одам бўла туриб, бирортаси билан ҳам гаплашиб кўрмаганимга гина қилдилар. Кетар маҳалимиз барча тарқалишни бошалади, эшикка етиб бормасимдан холам мени тўхтатиб қолди.
— Дилноз, мен аёллар хонасига бориб келай, сен қизларни олгин-да, машинада бизни кутиб туринглар!
Холам шундай деганча икки қизини менга қолдириб шошилиб кетиб қолди. Секингина ташқарига чиққанимда, қаршимда соатлаб ўтирган Шоҳруҳ афандига кўзим тушди. У ёнимга томоқ қириб яқинлашганда, тўғриси ҳайрон қолдим.
— Туғилган кун ҳам тез тугади-я, — деди у, — Сиз билан яқиндан танишадик ҳам Дилноза?
— Аслида жуда ҳам чўзилиб кетди, — уялибгина жавоб қайтардим, — Кейин нега мен билан танишмоқчисиз?
— Шунчаки!, — у ичкарига қараб қўйди, — Узоқроқ бўлса ҳам қариндош эканмиз, ҳар холда амакимнинг қайнисинглиси экансиз! Қаерда ўқийсиз, Дилноза?
Нега у исмимни бошқача талаффуз қиляпти?
— Ҳали ўқимайман. Қарши давлат университетига ҳужжат топширганман...
У билан одамгарчилик юзасидан гаплашишга қарор қилдим. Менга савол беришса-ю, жавоб бермасам бу аталайлабдан қилинган ҳурматсизлик бўлади деб ҳисоблардим.
— Сир бўлмаса, қайси йўналиш?
— Она тили ва адабиёти...
— Тилчимисиз?, — У бу гал менсимагандек сўради, — Хафа бўлманг, демак фақат ўқитувчи бўлар экансиз-да!
— Ҳа ҳудди шунақа!
Бу гал бироз жаҳлим чиқса-да, сиртимга чиқармадим!
— Ҳозирча йигитингиз йўқ деб умид қиламан!
Нима дегани бу — ҳозирчаси???