ИБРАТЛИ ДУНЁ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз
Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Биз ибрат улашамиз

Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon
Админ: @Muldashova

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МАДИНАГА БОРСАМ...

🎙Қамариддин Бекмухаммад


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

3k 0 103 5 26

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум!
Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон!

🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади.

Хадис шарҳидан.


Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

6.9k 0 103 21 31

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума кунининг ҳайру барокати Сизга бўлсин диндошим!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

9.5k 0 166 5 29

#Биласизми

ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

1️⃣. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).  

3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни ҳам огоҳ этинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН !

Бугун:
- Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган;

- Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган;

- Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларни табрикланг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_муборак                     

Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

20.7k 0 1.1k 24 50

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЛЛОҲГА ИЛТИЖО

Фарзандим ўхшасин Расулуллоҳга


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

19.8k 0 712 16 68

🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ўзбекистонда ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг 61,1% фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққани аниқланди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот 👇
https://kshop2.biz/FRJvP1/

(Танамизнинг ушбу энг муҳим аъзоси юрак ҳақида қайғуриш муҳим ва кечиктириб бўлмас зарурат


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

33.9k 0 1.7k 32 56

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

33.2k 1 1.5k 13 60

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
.

58.7k 1 4.1k 10 66

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР !



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Аллох йўлида улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

93.7k 3 5.4k 112 111

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_муборак
Ассалому алайкум!

Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар.

🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

40.9k 1 1.8k 9 79

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЖУМА  МУБОРАК!...

Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...

       ХАЙРЛИ  ТУН!
Аллохга  омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

38.9k 1 1.5k 49 87

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин:

"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари


ЖУМА  МУБОРАК  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Дўст ва яқинларга эслатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

32.8k 0 796 56 104

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТУЛПОРИНГДАН ТУШГАНИНГДА

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

22.8k 0 379 17 64

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

24.9k 0 274 13 84

Сиз қандай Аёл эканлигингизни билишни истайсизми?

Гулдасталардан бирини танланг ва пастдаги тугмани босиб тест жавобини билиб олинг
👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХУДОДАН СЎРАДИК БЕРДИ–ДА

🎙Жалолиддин Ахмадалиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

32.5k 0 1k 79 122

Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

27.5k 0 580 35 95
20 last posts shown.