Ибратдир дунё 🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг!
Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллат ҳалокат ёқасида...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


• Эрини ҳамиша дуо киладиган аёлда барокат бўлади.
• Эрни бунга арзиш ёки арзимаслиги бу бошка масала, дуога арзимайдиган одам йуқ.
• Агар аёлингнинг дуоларида бўлсанг, демак барокат изингдан пойлаб юрибди.
• Барокатли аёл деб аинан шу тоифага айтилади.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Ризқи тугаган келинчак...

Қадим замонларда Худо Азроил алайҳиссаломга бориб бир қизнинг жонини олиб келасан деб буйруқ берибди.Азроил борса у қиз келинчак экан. Янги туғилган боласи бор экан.Келин боласини эмизиб,бешикда тебратиб ўтирган экан.Буни кўрган азроил келинга рахми келиб жонини олмабди.Келинчакни ёнида бир ёши 80 дан ошган кампир ўтирган экан.Азроил худони олдига бориб: "Мен жонини олмоқчи бўлган қиз келин бўлибди, ёш боласи бор экан. Хали чилласи ҳам чиқмаган.Уларни ёнида бир кампир бор.Ёши 80 дан ошган. Ўшани жонини олиб келай" - дебди. Шунда Худо Азроилга..😥


Давоми..👇


🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ ЯНА БИР ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳим! Рамазонда бизларга олий ҳиммат бер:

• Рўза тутишга қодир жисм бер!
• Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
• Зикрли тил бер, Аллоҳим!
• Хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
• Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
• Мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
• Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
• Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муҳаммад Али Исломни қабул қилиши ҳақида…
ㅤㅤㅤㅤ
🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Эшитишимча, Одам Алайҳиссалом жаннатдан чиқарилгач Цейлон оролига туширилган эканлар. Бу ерда ҳозирга қадар барча дин вакиллари учун муқаддас ҳисобланган "Одам чўққиси" бор. Одам Алайҳиссаломнинг ерга биринчи бор қадамлари етган жой ўша чўққи ҳисобланиб, у ердаги улкан оёк панжаси изи ҳозирга қадар сақланиб қолган.

Инсоният вакилларининг кўпи ҳалигача бехабар бўлган "дунёнинг саккизинчи мўжизаси" ҳам айнан манашу ҳудуд билан боғлиқ. Гап шундаки орол ва қитъа оралиғидаги 50 километрга яқин масофада тош блоклардан иборат кўприк қурилган. Инсон меҳнатининг махсули бўлган бу кўприк отамиз Одам алайҳиссаломга тегишли деб ҳисобланади. Бу кўприк 15-асрга қадар инсониятга хизмат қилган.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Дексаметазонни қўллашдан олдин икки марта ўйлаб кўринг‼️

Бунинг сабабини билсангиз, ақлдан озишингиз аниқ. Россияга ишлашга бориб, шамоллаб қолдим. Кейин тезда дексаметазон ва турли дориларни қўшиб, сименс олиб юрдим. Тузалмаганимдан сўнг шифокорга бориб, олган дориларимни айтсам, шифокорнинг жаҳли чиқиб: “Шукур қил, шу пайтгача бир балога йўлиқмаганингга!” – деб сабабини айтиб берди. Сабабини эшитиб, шокка тушиб қолдим. Дарҳол уйга қўнғироқ қилиб, ҳаммани огоҳлантирдим.

Гап шундаки, дексаметазон кўп қўлланилганда тўсатдан…


— Ука, "қарз дафтарингиз" борми?
— Бор, ака.
— Шу дафтарингизда мухтож оилаларнинг қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларнинг қарзларидан озод қилиб қўйсак, дегандик.

Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
— Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида Малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ қаср дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа бойваччалар.
— Менга булар керакмас, етим болалари бор ва муҳтож камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.
— Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Бирор яқин одамингизни зиёрат қилмоқчи бўлсангиз, рамазон яхши вақт. Уни ортиқча уринтирмай, шунчаки гаплашиб келсангиз бўлади.

Ифторни мўлжалламанг!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Forward from: СТОП ДИАБЕТ | НО ДИАБЕТ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сахар #Хоразм

САХАР асоратлари буткул йўқолди!

Хоразмлик Зайнаб хожи она ва Тозагул холамизда САХАР асоратлари қандай йўқолиб кетгани хақида хақиқатларини айтиб беришди!

Тозагул хола:
@Tozagul_Quryazova
Зайнаб хола:
@Zaynabxon_Jumasheva

Ўзларидан ҳам СТОП ДИАБЕТ таъсири ҳақида сўраб кўришингиз мумкин!

Биз билан алоқага чиқиш учун:
+998555030505

Гурухга қўшилиш:
@Qandli_Diabet_Muhokama

@NoDiabetUz


Бугун муқаддас Рамазон ойи муносабати билан уйимга безаклар олиб келган эдим. Не кўз билан кўрайки, безакларнинг қадоғида "Made in China" деб ёзилган экан...

Бугунги кунда Хитой уйғур биродарларимизни очиқчасига геноцид қилаётган давлат. Бироқ, улар, ҳатто, муқаддас байрамимизнинг оддийгина безакларигача ишлаб чиқариб, ўзимизга сотишяпти.

Уйимни безатишга безатдим, лекин юрагим алланечук оғриб қўйди. Наҳотки, шу оддийгина буюмни ҳам ўзимиз ишлаб чиқара олмасак!?

Узоқ асрлик мутаассиблик ва жоҳиллик бугунги кунда мусулмон умматини истеъмолчи қавмга айлантириб қўйди. Шунинг учун, фарзандингизга пул топиш йўлларини ўргатманг, таълим беринг.

Майли, бугун қотган нон есангиз ҳам...
Майли, сал кийимингиз эскириб қолса ҳам...
Майли, машинани сал кечроқ минсангиз ҳам...
Майли, оддийгина тўй қилсангиз ҳам...
Фарзандингизга илм олиши учун шароит яратиб беринг!

Қачонгача дунё аҳли ўзбек деганда мардикорни тушуниши керак!? Тўғри, меҳнатнинг айби йўқ, лекин биз ҳам боболаримизга ўхшаб, илмимиз билан дуёни лол қолдиришимиз мумкин-ку!

©️ Девонайи Ҳақгўй

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Италиянинг "Фиорентина" футбол жамосидаги Лука Раньери ўзини худдики жарохатлангандек қилиб кўрсатди. Бунинг сабаби жамоадоши Рамазон рўзасини тутган Софян Амрабат оғзини очиб, емак еб олиши учунгина атайлабдан уюштирган эди. Футбол федрацияси томонидан ифторлик учун танаффус бекор қилинган...

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✅ ONLAYN DAROMAD EGASIGA AYLANING

🤩 1 oyda kamida 1 mln dan 10 mlngacha oylik olishni siz ham xohlaysizmi?

⚡️Imkoniyatlari (1/2 oyda 300$-500$ daromad):

🔸 Qonuniy, halol sertifikatga ega
🔸 Musulmon kompaniya
🔸 Staj ketadi
🔸 O‘zingizga maqbul vaqtda ishlaysiz
🔸 Har oyning 20-22 chislosida oylik plastikka tushadi
🔸 Qaysi viloyatdansiz, yashash joyi va propiskani ahamiyati yo‘q

⏰ Eslatib o’taman, yuqori daromadli ish va ko‘p yutuq hamda imkoniyatlarga ega bo‘lasiz.

https://t.me/ersag2197
https://t.me/ersag2197
https://t.me/ersag2197


Африкадаги кишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.

Ақидавий ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади. Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ.

Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади. Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.

Шунда эр имомдан сўрайди:
– Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
– Нега ундай деяпсиз?
– Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
– Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
– Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!

P.S.:
Дарҳақиқат, Қуръонни зикр қилмаган дилларда турфа бадгумонлар бўлғусидир!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


— Дадаси, аввалари ҳар куни мени севишингизни айтар эдингиз. Рамазон кириши билан нимагадир айтмай қўйдингиз?
— Э онаси, хоҳласанг ҳар соат севишимни айтишим мумкин. Лекин Рамазон ойида ёлғон гапириш мумкин эмас-да...

P.S.: Ҳурматли эркаклар, оила тинчлиги учун ёлғон гапиришга рухсат берилган. Уялмасдан ёлғонни босаверамиз!!!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


РАМАЗОНДА ОСОН АМАЛЛАР

1. Ҳар куни саҳар вақтидан деярли бир соат аввал турасиз. Икки ракат таҳажжуд намозини ўқиб олинг. Ҳам туннинг учдан бир қисми (дуолар қабул бўладиган вақт)га тўғри келади, ҳам дуолар қабул бўладиган ой (Рамазон)га тўғри келади.

2. Бомдодни ўқигач, қуёш чиққунига қадар Қуръон ўқинг. Турли хил зикрлар ва саловотлар айтинг. Қуёш чиққунича зикрда бўлсангиз Ҳажнинг савобига эга бўласиз, иншааллоҳ.

3. Қуёш тикка бўлгач икки ракат чошгоҳ нафл намозини ўқинг. Атиги 3-4дақиқа кетади холос.

4. Ҳар куни топган маошингиздан бир қисмини бўлса ҳам эҳсон қилиб туринг. Кунига 50.000 сўм топадиган инсонга беш минг сўмни эҳсон қилишда молида ўзгариш (камайиш) сезилмайди.

5. Ҳар кеча имкон қадар Таровеҳ намозини ўқишга ҳаракат қилинг. Чунки бу нафл намозини фақатгина Рамазон ойида ўқий оласиз.

6. Ҳар кеча уч маротаба "Ихлос" сурасини ўқинг. Атиги 2-3 дақиқа вақтингизни сарфлаб, Қуръонни учдан бирини ўқишга тенг ажрни уч карра оласиз, иншааллоҳ.

7. Кун бўйи йўлда ҳаёл суриб ҳам юрасиз. Шу ҳаёлни ўрнига электрон тасбеҳ билан зикр қилишга алмаштиринг. Ҳам манзилингизга сергак етасиз, ҳам ажр оласиз.

8. Мисвок ишлатишда асло шубҳаланманг. Мисвок рўзани бузмайди.

9. Энг яхши ва энг ҳушбўй мушкларни ишлатинг. Ҳушбўйланиш ҳам ажр.

P/S: Аёллар уйда зийнатлансинлар!

10. Ҳар намоздан сўнг (камида) тўрт саҳифа Қуръон ўқинг. Бунга ўртача 10-12дақиқа кетади. Беш маҳаллик намозда бир пора бўлади. Рамазонда тугал бўлади.

11. Нимадир билан бандмисиз? Ишлаябсизми? Қуръон эшитиб ишланг. Ҳам ишлайсиз, ҳам ажр оласиз. Усиз ҳам барибир ишлаётган эдингиз.

*

Рамазон ойидан имкон қадар тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.
Кейинги Рамазонга етасизми йўқми, Аллоҳ билади.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Рамазон ҳақида бироз ноодатий фикр билдираман. Бунинг учун аввало узур сўрайман. Чунки Рамазон ойи кириб келганида ҳам ҳеч кимни ушбу ой билан қутламаган ҳам эдим. Ёзайми-йўқми деган ўй-ҳаёллар билан охири бугун ёзишга қарор қилдим.

Ҳозир Рамазон ойи. Дунёнинг турли ҳудудларида Рамазонда инсонларни турли ҳолатлар ташвишга солади. Ҳар ким турли хил саволларига жавоб излайди. Мен ижтимоий тармоқларни зимдан кузатиб, иловалардаги ҳештеглар орқали ҳам жаҳондаги турли мақолаларни ўқиб чиқишга улгурдим. Энди сизларга улардан айримларини келтираман.

Саҳарлик ва ифторликка ҳеч нима тановул қилмай рўза тутиш қабул бўлиш-бўлмаслиги ҳақидаги ҳавотирлар Яман халқини асосий саволи бўлди.

Фаластинликлар яҳудийлар томонидан осмондан туширалаётган ракеталар портлаши натижасида кўтарилган чангни ютиш рўза очишидан ҳавотир бўлибдилар.

Сурия халқи кимёвий қуроллар ҳавони ифлослантирса рўза бузиладими деган саволларни беришган.

Уйғур халқини Хитой золимлари мажбуран оғизларидан сув қуйиш, чўчқа гўштини мажбурлаб оғизларига тиқишда рўзани қандай сақлаб қолиш жуда ҳавотирга солган.

Ҳўш, бизни нима безовта қилаяпти?
— Ёмғир ёққанида таровеҳни масжид ҳовлисида ўқийвериш керакми?
— Таровеҳни 20ракат ўқимай кетаётганлар бемазхабларми?
— Қандай овқат рўзадорни чанқатмайди?
— Рўзадор инсон саҳарликка ухлаб қолса қандай рўза тутади?

Мен ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасман.

Диндошларимизни дуоларимизда унутмайлик!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш воситалари:

Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: улар ёш
болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси» деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади.

Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус
ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман
таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мевачевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил бўладиган энг муҳим воситалардан биридир.

©️ Али Тантовий

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓


Биз сизга бир канални улашмоқчи эдик.
Ўзбекистонда янги креатив лойиҳа🔥

Муаллифнинг 🌶️ сўзлари тўғриси оғриқли ва ҳақиқатдан ҳам ачиштиради!
Чақиб оладиган постлар ёзаркан. Эҳтиёт бўлинг😊

Масалан баьзи бир бефаросатларнинг ахлат ташлаши ҳақида бошқача фикр билдирибди.
Обуна бўлиб қўйинглар. Ростдан ҳам ачинмисизлар мeнимча😊

Манзил: пастдаги линкни босинг
👇👇👇

https://t.me/+7tJBtdNNnX82ZTFi


ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓

20 last posts shown.