Янги обуначиларим учун, мен ва онам хақимизда пост. Ўзим Бухороликман. Оилам кичик. Мен ва онам холос.
Аслида, 15 ёшимда IELTS 8.0 олишдан мақсад — Америкага кетиш эди. Аммо онам 4 йил ёлғиз қолишларини
ўйлаб, орзудан воз кечганман.
1.5 йил Бухорода IELTS дан дарс берганман. Сўнг Тошкентга кўчиб, онлайн таълимга кирганман. Мана 2.5 йилдан бери блог юритаман. 1 йил олдин Халқлар дўстлиги саройи олдидан 3 хоналик уй олиб, онамни ҳам Тошкентга олиб келдим. Машина совға қилдим. Истанбул, Бодрум, Дубайга олиб бордим. Мана энди, Ин Шаа Аллоҳ, 10 кундан кейин бобом, бувим, онамни олиб Умра зиёратига кетяпмиз.
Кўриб турганингиздек, оиласи ва ўқувчилари учун яшайдиган бир инсон эдим. То 3 ой олдин ҳаётимда бурилиш бўлгунча. Онам хонамга кириб, “орзуларинг ортидан қолма”
дедилар ва Америкага кетишимга рухсат бердилар. Шунақа фидоий онанинг ўғлиман.
Энди ҳозир ҳаётимда 3 та муҳим бўлим бор: онам, IELTS дарсларим — ўқувчиларим, Америкага тайёргарлик. Каналда шу уччаласини насиб бўлса кўп-кўп кўрасиз. Сафимизга хуш келибсиз.