Аёлларга қаттиққўллик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши қовурғадан бўлган, агар уни тўғрилайман десанг, синдириб қўясан», деганлар.
Бу ҳадисда кўп эркакларимиз эътибор бермаётган жиҳат ёритиб берилган. Улар аёлларига қўпол муомала қилиб, улардаги қийшиқликни ўнглайман деб, аксинча, қанчадан-қанча қовурғаларни синдириб қўйишяпти. Улар аёл кишидаги ўзига хос хусусиятга мутлақо эътибор бермаяпти.
Аёлининг ҳиссиётга берилувчанлиги, тез ўзгарувчанлиги, кўп йиғлаши, салга аразлаб қолиши эркакнинг кўзига катта нуқсондек кўриниб, аёлини қоралашга тушяпти, ақлсизликда айблаб, уни текислашга, тарбиялашга уриняпти. Бундай эркакларнинг сон-саноғи йўқ.
Ҳозирги кунда можароларнинг, оила масалаларининг, ажримларнинг кўпайиб кетаётгани, оилаларимиздан тинчлик-хотиржамликнинг йўқолиб бораётганининг асосий сабабларидан бири эркакларимиз мазкур ҳақиқатни англаб ололмаётганида, аёлларни тўғрилайман деб, уларга қаттиққўллик қилаётгани, уларни синдириб қўяётганларидадир. Чунки ҳозир Қуръон таълимоти, ҳадис таълимотидан йироқ бўлган эркакларнинг принципи кўпайиб кетмоқда.
💔Аёлларга қаттиққўллик қилиш, уларга қўл кўтариш, жароҳат етадиган даражада калтаклаш, жонларини ачитиш, уйдан ҳайдаш, нафақа билан таъминламаслик, меҳр кўрсатмаслик, таҳқирлаш, ўзи у ёқда қолиб, ота-оналарини ҳақорат қилиш, ёмон гаплар билан уларнинг қалбига азият етказиш – буларнинг ҳаммаси қовурғанинг синишга олиб келмоқда...
🔖"Қуръонда зикри келган аёллар қиссаси" мақоласидан олинди.
"Омина" журнали, 2024 йил 4-сон.
©Omina_jurnali
©Muslimaatuz
@Husni_Xulqim🕊