#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳудудларни ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм ажратилади
“Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4864-сон, 16.10.2020 й.).
🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 17,1 трлн сўм, шунингдек, Президент топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм маблағлар ажратилади.
Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришга 2021 йилда 1,4 трлн сўм маблағ ажратилади.
📉 Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши муносабати билан, уларга йўналтириладиган марказлашган инвестиция ҳажмлари мос равишда қисқартирилади.
📈 2022 йилдан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилади.
🔰Қарорга кўра, 2021 йилда эксперимент тариқасида 10 та объектга инжиниринг хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлар жалб этилади.
📊 Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамкорлигида “Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA)” тизими синов тариқасида айрим тармоқларда қўлланилади, кейинчалик босқичма-босқич кенг жорий қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot