#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бадминтон спорт тури учун кафедра ташкил қилинади
“Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (143-сон, 11.03.2020 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистонда бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Дастурнинг асосий йўналишларидан бири мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектлари фаолиятини ривожлантиришдир.
Қарорга мувофиқ, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 2020 йилдан бошлаб бадминтон спорт тури учун 3 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриатига 2020/2021 ўқув йили учун қабул параметрларини тақсимлашда бадминтон спорт тури учун квоталар оширилади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетда бадминтон спорт тури учун кафедра ташкил қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot