Huquqiy axborot

@huquqiyaxborot Like 45

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics


Contact author
Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
Politics
Added to index
09.10.2017 20:42
15 Feb, 11:33 (104 days ago)
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қорақалпоғистонда тиббиёт институти ташкил этилди

“Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4958-сон, 14.02.2020 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, Оролбўйи минтақаси учун тиббиёт соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар ташкил этилди:
👉 Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
👉 Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси.

Узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистоннинг ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади.

Институт клиникаси муассиси институт ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти институт томонидан мувофиқлаштирилади.

Институт ва институт клиникаси – юридик шахс мақомига эга бўлган, тегишлича давлат ОТМси ва давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Институт клиникаси бош шифокори яширин овоз бериш йўли орқали Институт илмий кенгашининг тақдимномасига кўра, соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot