#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади
“Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга таълим ва тарбия бериш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (134–сон, 29.03.2023 й.) қабул қилинди
🏢 “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси Ҳукумат қарори билан ташкил этилган.
✅ Қарорга кўра, гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида “Меҳрли мактаб”нинг филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.
📌 Филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш хисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot