Энди клик қилиб юбориш хавфли. Баъзи дўкон, кафе, ресторанларга кирсак, “ака, терминал ишламаяпти, клик қилиб қилиб юборинг дейишади”, баъзан асабингга ўйнайди шунақа нарсалар, майли энди кел, ташлаб берай деб клик қиласан.
Лекин энди солиқ органлари айнан шуни текширишга ўтишди, битта картага ҳаддан зиёд кетма-кет пул туширилган бўлса, солиқдан қочиш дея баҳоланмоқда ва ўша тушган сумманинг 10 фоизини жарима сифатида корхонага ёзишмоқда.
Ўзи бу иш тўғри ҳам бўлган, бу иш аслида ҳам солиқдан қочиш ҳисобланади, бир қурилиш моллари сотадиган дўкон 34 миллиард пулни жисмоний шахс картасига туширган экан. Солиқдан қочаман деб жиноятчига айланиб қолманг.
Сиз шохида юрсангиз, солиқчилар баргида юради. Тўғри ишлайверинг.
@bektoshkhatamov