Ҳуқуқ олами | Huquq olami


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ҳуқуқ оламидаги қизиқарли тафсилотлар, савол-жавоблар ва суд очерклари ҳақида ахборот тақдим этувчи канал

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдирган шахсга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Туҳмат билан қамалган суд раиси оқланди

Тарозисининг бир палласида қонун, иккинчи палласида инсон тақдири турадиган судьялар фаолияти жуда мураккаб ва ўта масъулиятли иш ҳисобланади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Кўчмас мулк ижара шартномаси қандай шаклда тузилади?

Мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи мулк ижараси шартномаси, бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун назарда тутилган шаклда тузилади.

Мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга тузилади.

Агар мулк ижарасининг муддати шартномада белгиланмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса –– уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шартномадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шартномада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.

Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек мол-мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара муддати шартномада белгиланган бўлмаса ва қонунда белгиланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шартномадан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шартнома бекор бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шартномаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.

Ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширмоғи лозим.

Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилади.

Агарда шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказолар) билан бирга ижарага топширилади. Агарда бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топширилган бўлмаса ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз вазифаси бўйича фойдалана олмаса ёхуд шартнома тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни ёхуд шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи фуқаролик Кодексининг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди қасддан одам ўлдириш, қабрни таҳқирлаш ва ўғрилик жиноятларини содир этган шахсни 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Табиий газ ва электр энергияси учун компенсация ва моддий ёрдам: кимга қанча берилади? Муҳим 5 саволга жавоб

1. Компенсация қачон берилади?

Компенсация 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача бўлган даврда йил бўйи ажратилади.

Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган.

2. Компенсация кимларга берилади?

Компенсация қуйидаги оилаларга берилади:

– Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга, бу – оиланинг ойлик топган даромади оилада неч киши бўлса шуларга бўлинганида 669 минг сўмдан кам тақсимланса шундай оилалар киритиладиган тизим;

– Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, бир ойлик даромад оиланинг ҳар бир аъзосига бўлинганида 1 млн 155 минг сўмдан кам тақсимланадиган оилалар киритиладиган тизим;

– юқоридаги реестрларга кирмаса ҳам мол-мулки кам бўлган ва ойлик даромади ҳар бир оила аъзосига 1 млн 3 минг 500 сўмдан кам бўлган оилаларга тўланади.

Илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган бўса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади.

3. Қанча компенсация берилади?

Компенсация электр энергияси ва табиий газ учун базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган қисм учун қуйидаги миқдорларда ажратилади:

электр учун – ойига базавий меъёрдан яъни 200кВт соатдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача;

газ учун – ноябрь-февраль ойларида базавий меъёрдан яъни 500 куб метрдан кўп фойдаланилган 250 куб метргача, бошқа даврларда эса 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун.

Компенсация базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун берилади. Масалан, бир оила 1 ойда 350 кВт электр ишлатса унинг 200 кВти учун 600 сўмдан тўлайди, 201 кВтдан – 350 кВтгача бўлган 150 кВт учун давлат компенсация беради.

4. Моддий ёрдам қачон қанча миқдорда берилади?

2025/2026 йил иситиш мавсумида ноябрь ойида бир қатор оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

5. Моддий ёрдам кимларга берилади?

Бир марталик моддий ёрдам қуйидаги шахсларга берилади:

— Реестрларга киритилган оилаларга;

— “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, ёрдамга муҳтож оилаларга.

Бунда “маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:

— боқувчисини йўқотган оилалар;

— аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат оилалар;

— ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;

— узоқ даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;

— ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчилар ва ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган шахслар;

— 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Йўқотилган буюмни топиб олганда қандай йўл тутиш керак?

Йўл четидан қимматбаҳо узук топиб олдим. Унга эгалик қилишим мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 192, 193 ва 194-моддаларида ушбу саволга батафсил жавоб берилган.

Унга кўра, йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни ёки ашё эгасини ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзга маълум шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топширилмоғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

Башарти, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун ички ишлар органи, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд ички ишлар органига, тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ушбу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат мулкига ўтади.

Ашёни топиб олган ҳамда уни олишга ҳақли бўлган шахсга қайтариб берган шахс ана шу шахсдан, ашё давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтган ҳолларда эса — тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни топиш учун кетган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга.

Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди.

Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимининг тўхтатиш ҳуқуқи қандай ҳолларда қўлланилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га асосан, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) ходимининг транспорт воситаларини тўхтатиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

1. Йўл ҳаракати қоидалари бузилганда;

2. Транспорт воситасини бошқараётган шахсда мастлик ҳолати белгилари мавжуд бўлганда;

3. Транспорт воситаси техник носоз ҳолатда бўлганда;

4. Транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлганда;

5. Ҳайдовчининг ёнида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига егалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, транспорт воситалари егаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаганда;

6. Ҳайдовчи мастлик ҳолатини аниқловчи махсус текширув ёки тиббий текширувдан ўтиши зарур бўлганда;

7. Қидирув эълон қилинган транспорт воситаси ёки шахсларни аниқлаш мақсадида;

8. Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун транспорт воситасидан фойдаланиш зарур бўлганда;

9. Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун;

10. Вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш учун назорат жойлари (пункт)дан ўтказиш зарур бўлганда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасига кўра, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

- Йўл ҳаракати қоидаларининг жиддий бузилишлари содир этилганда;

- Транспорт воситасининг ҳаракатланишига чекловлар бузилганда;

- Ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганда;

- Ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочиб кетганда;

- Ҳайдовчи ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўз фарзандини сотаётган пайтда ушланган аёлни суд 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Неустойка тўлаш қандай шаклларда амалга оширилади?

Неустойка, асосан, шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарликни таъминлаш мақсадида қўлланилади. Ушбу механизм орқали тарафлар ўртасидаги келишувларга оид бажарилмаётган мажбуриятларнинг ижроси таъминланади.

Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.

Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.

Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади.

Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас.

Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.

Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.

Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.

Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.

Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда энага қийнаш ва ўғриликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?

Оила кодексининг 23-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига (эр ва хотиннинг умумий мол-мулкига) эр ва хотин ҳар бирининг меҳнат фаолиятидан, тадбиркорлик фаолиятидан ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар томонидан олинган пенсиялар, нафақалар, шунингдек махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари (моддий ёрдам суммаси, майиб бўлиш ёки саломатлигига бошқача зарар етказиш оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлик муносабати билан етказилган зарарни қоплаш тарзида тўланган суммалар ва бошқалар) киради.

Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматли қоғозлари, пайлари, омонатлари, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган бошқа ҳар қандай мол-мулклари, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилган ёхуд пул маблағлари кимнинг номига ёки эр ва хотиннинг қайси бири томонидан киритилган бўлишидан қатъи назар, улар ҳам эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Бундан ташқари эр ва хотиннинг ҳар бирининг алоҳида мулклари ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Мисол учун эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, қудратимиз – Ватанга меҳр ва садоқатда, ютуғимиз – ўзимизга бўлган юксак ишончимизда!

Наша сила – в единстве и сплоченности, наша мощь – в любви и преданности Родине, наш успех – в уверенности в своих возможностях!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн олиш мумкин

Тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг касаллиги сабаб бериладиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиш учун ушбу муассасага қайта бориш шарт эмас.

Бемор яшаш жойи асосида тиббиёт муассасасига мурожаат қилиб, даволовчи врач кўригидан ўтган сўнг, унга кассаллик варақаси очилиши мумкин. Бемор тузалгандан сўнг меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн юклаб олиши мумкин.

2024 йил 1 январдан Республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланган.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайин олиш мумкин.

Бунинг учун шунчаки my.gov.uz портал орқали “Соғлиқни сақлаш” бўлимидан керакли хизматни танлаб, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини онлайн олиш кифоя. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Шунингдек, бу хизмат тури мутлақо бепул ва қулай саналади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Самарқандда муқаддам судланган босқинчи ва безори суд залида қамоққа олинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Мерос ҳуқуқи нима ва мерос мулки қандай тақсимланади?

Қонунчиликка мувофиқ, мерос ҳуқуқи – мулкка нисбатан ворисликдир, ворисликнинг эса васият ва қонун бўйича амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1112-моддасида кўрсатиб ўтилган.

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида ворислик ҳақида алохида бўлим ажратилган бўлиб, унда мерос таркибининг барча жихатлари қамраб олинган ва меросга эгалик қилишга оид барча зарур меъёрлар мавжуд.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мерос билан боғлиқ низолар, асосан, қон-қариндош бўлган ота (она) ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан уларнинг амалдаги қонун нормаларини билмаслиги ва бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади.

Мерос мулкини тақсимлашда ворислар ўзаро келишганлари энг мақбул ечим ҳисобланади. Чунки, низолашиш (суд томонидан қонуний ечим топилган тақдирда ҳам) ворислар ўртасидаги ўзаро яқинлик муносабатларига, меҳр-оқибатга путур етказади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш нотариал ҳаракат турларидан бири ҳисобланади, ушбу нотариал ҳаракат мураккаб жараён эканлиги боис нотариусдан алоҳида эътибор, бой билим ва тажрибани талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.

Қачон меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилади?

Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш мумкинми?

Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.

Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли.

Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.

Мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди.

Мерос мулкининг тақсимлаш қандай амалга оширилади?

Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли.

Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фирибгарликда айбланган сотувчи йигит 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.me/huquq_olami

20 last posts shown.