Мактаб ўқувчиларини полга ўтқазиб, дарс ўтган ўқитувчилар жазоланди
Аввалроқ, интернетда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўтирган ҳолда дарсда қатнашаётгани ҳақда хабар берган эдик.
Қашқадарё вилояти прокуратурасининг текширувига кўра, мактабда қурилиш ишлари якуни бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани сабабли, зарурий жиҳозлар 8 сентябрга қадар етказиб берилмаган. Шунинг учун, мактаб маъмурияти томонидан эски жиҳозлардан фойдаланилиб, ўқув йили бошланган.
Ўқитувчилар Н.С ва О.С'ларнинг мактабда мавжуд жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини ижтимоий тармоқларда бўрттириб кўрсатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларига парталар юқ хонада дарс ўтган.
Текширув натижасида, ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб директори Ш.Қ, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Х ва хўжалик мудири Ж.Ж'ларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Улашинг: @humanuzofficial