#Наманган_вилояти
🔘 Муҳокамага сабаб бўлаётган Навбаҳор маҳалласидаги шов-шувли ҳолатга аниқлик киритилди
▪️Косонсой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи Зафар Холмирзаевнинг хонадонидаги қурилиш ишларидан тайёрланган Наманган телевидениеси лавҳаси кўзбўямачилик асосида ёритилгани ижтимоий тармоқлар орқали танқидга олинди ва барча ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.
Аслида ҳолат қандай бўлган эди?
Маълумки, 2020 йил 23 июнь Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган Қуқумбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ҳовлисида карантин қоидаларига риоя этилган холда, Наманган вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” тамойили асосида семинар ташкил этилган.
Ушбу семинарда тумандаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддилари ҳамда тумандаги хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари қатнашган. Семинарда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ходимлари, вилоят бошқармасидан вакиллар ҳам иштирок этишган.
Шу куни семинар доирасида ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилган. Айнан ману шу жараёнда Навбаҳор МФЙ раиси А.Исомиддинов туман Маҳалла оилани қўллаб-қувватлаш бўлимидан бириктирилган мутахассис Холмирзаев Ҳусанбой билан биргаликда уйида қурилиш ишларини олиб бораётган шу маҳаллада яшовчи Холмирзаев Зафарни хонадонига гўёки маҳалла фаоллари ҳашар йўли билан уй кўтаришга кўмаклашаётганлигини айтиб, Наманган телевидениясининг мухбирини олиб борган.
Чиндан ҳам хонадон эгаси айни кунларда ҳеч қандай маҳалла ёрдами билан эмас, балки ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш қилмоқда.
Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, хонадон эгаларидан интервью мажбурлаб олинмаган, айниқса, хонадон бекасининг кўзи ёши тўкиб гапирганини кўриб, таажжубланасин киши.
Лекин йил давомида ушбу хонадонга маҳалла ходимлари ҳамда сектор раҳбари томонидан қурилиш материали сифатида шифер, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилгани ҳам рост. Боиси ушбу хонадон соҳиби ногиронлиги йўқ, соғлом, меҳнатга лаёқатли бўлсада, кам таъминланган, камбағал оилалар рўйхатида туради.
Холмирзаев Зафарнинг иккинчи экин учун ер майдони сўраб қилган мурожаати юзасидан шуни маълум қиламизки, Косонсой туманида буғдой ўрими тўлиқ якунига етмагани сабабли такрорий экин экиш учун ерлар ҳали ажратилмаган. Ўрим мавсуми якунлангач, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform