🔴 🟦🟦🟦
❓Электрон тиббиёт: Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай расмийлаштирилади?✅ Иссиқ жон иситмасиз, бўлмайди, дейди халқимиз. Бундай пайтда фуқаронинг ишдан, ўқишдан қолиб даволаниши ёки тоби қочган фарзандини парваришлаши учун давлат томонидан зарур шароитлар яратилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — буни тасдиқловчи ҳужжат туридир.
❓Хўш, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси кимларга, қанча муддатга ва қайси талаблар асосида берилади? Уни расмийлаштириш тартиби қандай?
👩🏻⚕️
Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шоира Абдусаттарова ушбу саволларга батафсил жавоб берди:💬 — Бу ҳужжат шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўлувчи ҳужжатдир, — дейди Ш.Абдусаттарова. — Ўз навбатида, у орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритилади.
🟣
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) расмийлаштирилади.📌 Бунинг учун фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, шунингдек, сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилиши каби ҳолатлар асос бўлади.
🩺 Масалан, фуқаро юқоридаги ҳолатлар қайд этилганда, ҳудудий оилавий поликлиника (оилавий шифокор пункти)га электрон регистратура орқали мурожаат қилади. Агар саломатлиги бирламчи тиббиёт муассасасига чиқиш имконини бермаса, оилавий шифокорни уйига чақиради.
📆
Оилавий поликлиникада меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, касаллик турига қараб, илк мурожаат қилинганда, 5 кундан 7 кунгача очилиши мумкин.🖥 Бунинг учун оилавий шифокор беморни шахсан кўрикдан ўтказиб, 025-шаклдаги маълумотномани тўлдиради ва тегишли электрон базага меҳнатга лаёқатсизлик варақасини киритиб, бўлим бошлиғига онлайн режимда юборади.
✅
Масъул, ўз навбатида, ҳужжатнинг асослигига ишонч ҳосил қилгач, уни тасдиқлайди. Бу ҳақдаги маълумот беморнинг ишхонасида ҳам электрон база орқали кўриниб туради. 🔎 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилиши билан беморнинг қайта кўрикка келиш куни белгиланади. Унгача хасталик турига қараб, тегишли текширувлардан ўтиши ва тиббий таҳлиллар топшириши зарур.
🔬 Агар беморнинг аҳволи қайта кўриккача оғирлашса, шифокорни уйга чақиради ёки оилавий поликлиникага қайта мурожаат қилади. Шундан сўнг керакли таҳлиллар текширилади ёки мурожаат қилувчи тор соҳа мутахассиси кўригига йўналтирилади.
🤰
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси эса ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига расмийлаштирилади.➡️ Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда туғуруқ муассасаси томонидан яна ўн тўрт календарь кунига қўшимча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
📊
Амбулатория шароитида 14 ёшдан катта беморни парваришлаш учун эса боланинг оила аъзолари ёки қариндошларидан бирига 14 кундан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилиши белгиланган.
🚫 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси амбулатор шароитда даволаниш учун кўрсатма бўлмаган, маст ҳолатда келган, хусусий клиникалар ёки режали равишда санаторийларда саломатлигини тиклаш истагидаги шахслар учун очилмайди.
‼️
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январдан юртимизнинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилган.
⌨️ Тизимга киритилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” (my.gov.uz) ахборот тизими ҳамда “UZASBO” дастурий таъминотига электрон шаклда юборилади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram