#орамиздагилар.
Эр бизнесда қарзга ботди...
Уйларини ҳам сотишиб, унда ўзлари ижарачига айланишди...
Етмади...
Эр қўлига илинган нарсани- телефонини, компьютерини сотди, пулини ҳақдорга тутди.
Хотин уйидаги пулга кирадиган нарсаларни чамалади, телевизорни ярқиратиб артди, гиламларни йиғиштириб қўйди, ичида ҳеч вақоси йўқ музлатгични ювиб, токдан суғурди.
Ҳаммасини бир четдан пуллашни бошлашди.
Телевизорни олиб кетишгани келишганда, болаларини ичкари уйга киритиб юборди.
Уйидан энди овоз акс-садоли эшитила бошлади.
Бўшаб қолган уйни кўриб болалари жим бўлиб қолишди.
Эр аёлига термулди.
Хотин бор кучини тўплаб жилмайди:
"Болалар сираям ҳафа бўлманглар, бир сандиқ китобимиз бор, ўшаларни ўқиб тугатгунимизча телевизор ҳам оламиз" деди.
Ҳоли қолишганда эри "афсусдалиги" ни билдирди, хотин эса "ҳафамаслигини, ўзи ҳам телевизор кўрмасдан улғайганини, бу болалари учун жуда фойдали бўлиши" ни айтди.
Ҳақиқатда ҳаммаси яхшиликка экан.
Энди болалари овқатдан олдин ва кейин ота-оналари ҳаққига чиройли дуо қилишар эди:
"Илойим дадам қайздан чиқиб кетсинлай, яна уй олайлик, мошинамизни ҳам қайтиб олайлик, аями қўли дайд кўймасин, бизга қийналиб бўсаям овқат пишийиб бейганлайи учун Худо аями касай қип қўймасин"
Энг кичкинаси эса лўндасини айтиб қўя қолади:
-Ая минг майта йаҳмат сизга, яхши одамакансиз...
Ташвишлар сизни ўзгартирмасин, баъзан иложи борича кучли бўлишга ҳаракат қиламиз, машаққатлар дийдаларни тошга айлантиради, лекин нима бўлганда ҳам ким учундир "яхши одам бўлиб қола олиш"имиз шарт...
Ёмон кунларда ҳам яхши одам бўлиб қола олинг...
Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!
©️Ummu Zaynab Ummu
@Hikoyalar ни яқинларингизга ҳам юборинг!
Rasmiy diniy kanal @zaydibnsobituz
______________
📜📚📖 @Hikoyalar каналига қўшилиш учун 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ни босинг ва OK.