#Бисмиллаҳ
Ассалом алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
Рамазон ойининг 25 куни муборак бўлсин.
Рўзадорнинг фазилатини кўринг!
Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сенга раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатингни ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини Сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
https://t.me/+iIUsUcScUYU1ZGUy@HidoyatTopganlar