Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунига етди.

Ўтказилган Олий даражадаги музокаралар ва қўшма бизнес-форумдан сўнг меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram


Расмий ташриф билан юртимизга келган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизга ташриф буюраётган мартабали меҳмонларнинг Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барпо этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram


Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram


Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Респуликаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан барча соҳаларда конструктив
ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари таъкидланди.

Охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда.

Ўтган йили “Термиз халқаро савдо маркази” очилгани икки томонлама савдони ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш обьектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.

Facebook | Instagram


Мамлакатимиз ҳукумати делегацияси 31 январь куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этди.

Беларусь Республикаси раислигида ўтган йиғилишда Қозоғистон Бош вазири О.Бектенов, Беларусь Бош вазири Р.Головченко, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси А.Касималиев, Россия Ҳукумати раиси М.Мишустин, Арманистон Бош вазири ўринбосари М.Григорян, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Б.Сагинтаев ҳамда ЕОИИда кузатувчи-давлат сифатида Эрон Биринчи вице-президенти М.Ареф ва Куба Бош вазири М.Крус (видео мурожаат орқали) ҳамда Озарбайжон Бош вазири А.Асадов меҳмон мақомида қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Олий Евроосиё саммитида илгари сурган ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда амалга оширишга чақирди.

Facebook | Instagram


Олмаота шаҳрида 31 январь куни “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь, Эрон Бош вазирлари, Арманистон Бош вазирининг ўринбосари ва бошқалар қатнашган мажлисда Ўзбекистон Бош вазири Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда рақамлаштиришни жадаллаштириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларга замонавий технологияларни жорий қилиш, юртимизни сунъий идрок технологияларидан фойдаланувчи дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киришига эришиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, рақамлаштириш ва сунъий интеллектнинг долзарб масалалари, шу жумладан, мазкур йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

Facebook | Instagram


Мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг Олмаотага ташрифи доирасида бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –
Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Учрашувда мазкур вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Facebook | Instagram


Шу йилнинг 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.

Қозоғистон Республикасига ташриф дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

———

30-31 января текущего года Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов посетит Алматы с рабочим визитом.

Программой визита в Республику Казахстан предусмотрено участие в качестве наблюдателя в заседании Евразийского межправительственного совета, выступление на пленарном заседании Международного цифрового форума “Digital Almaty 2025”, а также проведение двусторонних встреч с главами правительств ряда стран.

Facebook | Instagram | Portal


Бугун, 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Facebook | Instagram


Бугун, 8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтасида уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлари доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

Facebook | Instagram




Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Оқтау аэропорти яқинида “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

_________

Сегодня, 27 декабря, Премьер-министр Республики Узбекистан Абдулла Арипов посетил Посольство Азербайджанской Республики в нашей стране и через Посла Гусейна Гулиева выразил соболезнования братскому азербайджанскому народу.

Ранее, Премьер-министр направил Премьер-министру Азербайджанской Республики Али Асадову соболезнования в связи с крушением вблизи аэропорта Актау пассажирского самолёта авиакомпании "Azerbaijan Airlines”, которое привело к человеческим жертвам.

Facebook | Instagram


Жиззахда 19 декабрь куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Парда Шукуров олиб борди. Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Facebook | Instagram


Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –
Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга ишонч билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.

Facebook | Instagram



16 last posts shown.