IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Канал ва линки сотилади: @Zero_drug (линк аукциондан олинган)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оналар ўзи мажруҳ бўлса ҳам, боласини деди...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Умрни беҳуда ишларга сарфламанг!

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кўнгил_бекати

УЛАРДАН  БОШҚАСИН 
               ТОПА  ОЛМАЙСИЗ...

✍Хайрулла Хамидов
🎙Ферузабону


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОНАСИНИ СОҒИНГАНЛАР

🎙Дилноза Кубаева

... Йўл беринг, гул беринг, онасин соғинганларга..!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


МУРУВВАТ

🔶 - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶 - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶 - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶 - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶 - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶 - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БУГУН ЭНГ АЖОЙИБ КУН!

✍Дилобар Ўралова
🎙Рамзиддин Эгамбердиев


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кунни бизла қарши олганларга
Ассалому алейкум!

Бугун ичганингиз меҳрли иссиқ чой, еганингиз муҳаббатли ширинлик, олган ҳадянгиз ҳуш кайфият, ҳис қилганингиз фақат ва фақат бахт бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Европадаги хайрия банкоматлари. Креативликка қойил!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Умримиз ҳам худди шундай кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Қанча яшасак ҳам, тўймаймиз...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун, қадрдон...
    Тунингиз  осуда   ўтсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга  узатинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
–  Бугунги кунингдан ибрат ол.
–  Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Айтилган ҳар сўз ҳам хайрли бўлмаслиги мумкин, лекин, ишонинг, айтилмаганининг барчаси хайрли.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


«Инсон зоти ёмонликка мойил», – деб Исо пайғамбар ҳам айтиб ўтган. Бемор ёмон хабарни босма қоғоз мисоли шимиб олади.
Масалан, врач – жуда яхши мутахассис, тажрибали, даволаш жараёнида беморга ҳар куни қарайди, текширади, назорат қилиб, руҳини кўтариб туради, шубҳасиз, бемор яхши томонга ўзгара бошлайди. Лекин тасодифан хонага кирган фаррош гап орасида: «Шунча йилдан бери ишлайману, ҳалигача бу хасталикдан тузалган беморни кўрмаганман», – деб қолади.
Айнан мана шу сўзлар беморнинг юрагидан жой олиб, шубҳа-гумонлар исканжасида мутахассис шифокорнинг ҳам барча меҳнатларини йўққа чиқаради.
Сиз ана шунақа «ақлли» одамларнинг фикр - мулоҳазаларидан эҳтиёт бўлинг.

М.С.Норбеков
"Тентакнинг тажрибаси 1" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Муаллими моддий бой бўлмаган давлат халқини маънавий қашшоқ қилади.

✍️ Отто Фон Бисмарк

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


ОЛИЙ МУКОФОТ
(ибратли ҳикоя)
🕊
Кекса отахон бемор бўлди ва уч ўғлини қошига чорлаб, уларга мол-мулкини тақсимлаб бергандан сўнг:
– Ўғилларим, қўлимда қимматбаҳо бир дур қолди. Бу дурни ким охирги уч ой ичида энг улуғ савоб иш қилган бўлса, шунга бераман, – деди.
Бу гапни эшитган тўнғич ўғил:
– Отажон, бир кун анҳор ёқалаб кетаётсам, бир аёл у ёқдан-бу ёққа дод солганча йиғлаб, югу­рар эди. Билсам, тўққиз ёшли фарзанди сувга тушиб кетиб чўкаётган экан. Анҳор чуқур ва тез оқаёт­ган бўлса-да, жонимни хатарга қўйиб, ўзимни сув­га отдим ва болани қутқардим. Боласини бағ­рига босган она, хурсандлигидан ҳақимга кўп дуо­лар қилди, бу ҳақиқий мардлик эмасми? – деди.
– Баракалла ўғлим, катта жасорат кўрсатиб­сан. Бу улуғ савоб иш, сен ҳақиқий ботир йигит­нинг ишини қилибсан, – деб мақтаб қўйди.
Навбат иккинчи ўғилга келди:
– Дўконимда савдо-сотиқ билан машғул эдим, нотаниш бир киши менга анчагина олтин-кумушни “сизга омонат” деб, ташлаб кетди. Исми­ни ҳам, манзилини ҳам айтмади. Орадан анча вақт ўтди. У одамдан дарак йўқ! Кунларнинг бирида дўконимга омонатнинг эгаси кириб келиб, ташлаб кетган омонатини сўради. Омонатнинг бир тийинига ҳам хиёнат қилмай, эгасига қайтариб бердим. Бу ишим мардлик эмасми? – деди.
– Ҳа, сен ҳам омонатдор, содиқ мўминнинг ишини қилибсан! Омонатни сақлаш ва унга хиё­нат қилмаслик олижаноб иш, – деб ўртанча ўғлини алқади.
Навбат кенжа ўғилга етди:
– Менинг ашаддий душманим бор эди. Бир кун тонгда ёнбағирда айланиб юрсам, бир одам жарлик ёқасида ухлаб ётибди. Озгина ҳаракат қилса, жарга қулайди. Ёнига борсам, душманим! Ита­риб юборсам, ўлиши аниқ эди. Аммо унга ўлимни истамадим, уни уйғотиб, “Эҳтиёт бўл, жарга ту­шиб кетишинг мумкин!” деб ўлимдан сақлаб қол­дим, – деди.
Ота кенжа ўғлини бағрига босиб:
– Болажоним, сен энг улуғ савоб ишни қилиб­сан! Душманингни ўлдиришга қодир бўла туриб, унга яхшилик қилиб, ўлимдан сақлаб қолибсан, бу – мард йигитнинг иши. Манави қимматбаҳо дур сенга, – деб ваъда қилинган мукофотни унга берди.
Ҳақиқий мард инсон душманига ҳам ёмон­ликни раво кўрмайди. Қўлидан келганича яхшилик қилади. Доно халқимизда “Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади», деб бежиз айтилмаган.

“Қасамини бузган қиз” китобидан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзида борини берадиган зот бу — она...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Биласизми, инсонларнинг нега армони кўп? Чунки инсонлар: тушунишдан кўра айблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра воз кечишни маъқул кўрадилар!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Сен мақсадингга эришишга жиддий киришсанг, дўстларингни йўқотасан. Шунинг учун Lamborjini'да 2 та ўриндиқ бор, автобусда эса 50 та.

Билл Гейтс

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Жим туриш санъати бор.
Гапириш санъати бор.

Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир.

Гапириш учун муносиб вақтни бил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

20 last posts shown.