Forward from: Farg’ona | Kun.uz
Сўх туманида электр таъминоти яхшиланади
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Сўх туманига 60 донага яқин темир-бетон таянч, 3 дона турли қувватдаги янги трансформатор пунктлари ҳамда қатор бутловчи қисмлар етказилган.
Маълум бўлишича, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти ҳамда Сўх туман сектор раҳбарлари биргаликда туманда электр таъминотини яхшилаш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишган.
Шу кунга қадар Сўх туманига 300 дан ортиқ янги темир-бетон таянч, мавжуд ўта юклама билан ишлаб келаётган трансформаторлар юкини енгиллатиш мақсадида турли қувватдаги 35 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилган.
0,4–10 кВли 101,6 км узунликдаги янги электр узатиш тармоқлари тортилган. 83 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари ҳамда 137 кмдан ортиқ масофадаги электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари бажарилган.
➡️ Фарғона хабарлари