“ШОДЛИК” МАҲАЛЛАСИГА ҚЎШИМЧА ЯНА 2 ТА ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ
Аввал хабар қилганимиздек, "Сирдарё ҲЭТК "АЖ томонидан Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Шодлик ” маҳалласи ҳудудида янги трансформаторлар ўрнатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябридаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, мазкур маҳалла ҳудудидаги 221- ва 224-сонли трансформатор пунктларига тушаётган юкламани камайтириш мақсадида қўшимча 160 кВА қувватга эга бўлган яна 2 та янги трансформатор ўрнатилди.
Қўшимча қувватга эга бўлган мазкур трансформаторлар яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондириш ва бир маромдаги сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати
Расмий каналларимиз👇👇👇
Facebook | Telegram | YouTube