* * *
Кипригингнинг ҳар толаси,
Ўйиб кирар жон-жонимга,
Нигоҳларинг хужум қилар,
Кўнгил деган маконимга.
Сенинг исминг англатувчи,
Оддийгина харфлар ҳам,
Ўз хукмини ўтказади,
Менинг зулфи забонимга.
Ҳаёлимнинг энг тўрида,
Эркаланиб ётар ёдинг.
Аммо сенинг ҳаётингда
Ғамингманми, ёки шодинг.
Ишқ йўлидан минг чақирим,
Узоқлардан ўтар эрдим,
Худоимга етган аниқ,
Севсин деган дуо додинг.
Соғинчларинг дарахт бўлиб,
Униб чиқар кўзларимдан,
Тўйиб-тўйиб чанқоқ босар,
Ариқ қурган бўзларимдан.
Сенинг қахринг тошдан қаттиқ,
Бир илтифот минг тиллодир.
Ўқ узасан милтиқ ясаб,
Севдим деган сўзларимдан.
Сабрнинг ҳам сўнги бордир,
Сўнги келмай қил адолат,
Керагидан анча кўпроқ,
Зулмларга қилдик тоқат.
Бир кун келиб бардошимиз
Нуқта қўйса хат сўнгида,
Пушаймонлар авжин олиб,
Қилгай сени кўп маломат.
Кипригингнинг ҳар толаси,
Ўйиб кирар жон-жонимга...
♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️
Малика Тавфиқ
https://t.me/hayotkitobiii
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 📚Хаёт китоби📚
Кипригингнинг ҳар толаси,
Ўйиб кирар жон-жонимга,
Нигоҳларинг хужум қилар,
Кўнгил деган маконимга.
Сенинг исминг англатувчи,
Оддийгина харфлар ҳам,
Ўз хукмини ўтказади,
Менинг зулфи забонимга.
Ҳаёлимнинг энг тўрида,
Эркаланиб ётар ёдинг.
Аммо сенинг ҳаётингда
Ғамингманми, ёки шодинг.
Ишқ йўлидан минг чақирим,
Узоқлардан ўтар эрдим,
Худоимга етган аниқ,
Севсин деган дуо додинг.
Соғинчларинг дарахт бўлиб,
Униб чиқар кўзларимдан,
Тўйиб-тўйиб чанқоқ босар,
Ариқ қурган бўзларимдан.
Сенинг қахринг тошдан қаттиқ,
Бир илтифот минг тиллодир.
Ўқ узасан милтиқ ясаб,
Севдим деган сўзларимдан.
Сабрнинг ҳам сўнги бордир,
Сўнги келмай қил адолат,
Керагидан анча кўпроқ,
Зулмларга қилдик тоқат.
Бир кун келиб бардошимиз
Нуқта қўйса хат сўнгида,
Пушаймонлар авжин олиб,
Қилгай сени кўп маломат.
Кипригингнинг ҳар толаси,
Ўйиб кирар жон-жонимга...
♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️
Малика Тавфиқ
https://t.me/hayotkitobiii
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 📚Хаёт китоби📚