Бир бор сизга эркалик қилиб,
Қалбимдаги ишққа зўр бериб,
Ҳеч ошмаган ҳаддимдан ошиб.
Меникисиз десам майлими?
Соғинчларга тўлиқиб борсам,
Васлингизга ошиқиб борсам,
Ишқингизга зориқиб борсам,
Бағрингизга сингсам майлими?
Тафтингизда мум каби эриб,
Яна қалбим шу ишқда ёқиб,
Кўзингизга оҳиста боқиб,
Соғиндим деб айтсам майлими?
Ой чиқсаям сизни қизғаниб.
Кун чиқсаям сизни қизғаниб,
Хаммасидан сизни кизганиб,
Рашк-ҳасадда куйсам майлими?
Юрак ақлим суриб бир четга,
Дунёларни суриб бир четга,
Ҳаммасидан воз кечиб шартта.
Ёнингизга борсам майлими?
Вужудимда руҳимсиз дея,
Кўксимдаги юраксиз дея,
Ҳаммадан кўп кераксиз дея,
Ўзингизга айтсам майлим🌺🌺🌺❤️и?
Борлигимни ёритган бир нур,
Сиз жонимга жон бўлган ҳузур.
То ҳаётман жоним бир умр.
Қалбимдасиз десам майлими.🌺🌹
Жонимсиз♥
@hayot24