ОТАСИН МЕҲРИГА ТЎЙМАГАН БОЛАМ-2!
Айби нима ақлим ўйлаб толади,
Хаёлда бахтиёр ўйнаган болам,
Дардини кимга ҳам айта олади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Соғинчлар қийнаса аламга тўлар,
Ўндан бир ғунчаси очилмай сўлар,
У шундай яшайди, у шундай ўлар,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Хол сўраб на дўст-у далли, келади,
Умрининг сўнггида балли келади,
Ҳаммани бир куни гали келади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Дардини айтолмай ютар бировга,
Кўкламин алишар ёзда – қировга,
Жонини урганча яшар – оловга,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Қайғуларим сенга камлик қилади,
Бандаси билмаса Худо билади,
Сенинг дардингни ҳис, қилган билади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Унга бировларнинг бахти керакмас,
Ота дийдорига тўйиб юрса бас.
Мен эса сенга ҳеч қилмайман ҳавас,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Мен-чи Ҳамдамингман кўксимда абад,
Сен учун сўрагим Оллоҳдан мадад,
Бахтинг ҳам куларда бир куни албат,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
(Кулса ҳам юзида ғамнинг иси бор, Отасин меҳрига тўймаган болам).
04/02/2025 Ҳамдам АЛЛАЁР.
https://t.me/hamdamallayor_official
Айби нима ақлим ўйлаб толади,
Хаёлда бахтиёр ўйнаган болам,
Дардини кимга ҳам айта олади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Соғинчлар қийнаса аламга тўлар,
Ўндан бир ғунчаси очилмай сўлар,
У шундай яшайди, у шундай ўлар,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Хол сўраб на дўст-у далли, келади,
Умрининг сўнггида балли келади,
Ҳаммани бир куни гали келади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Дардини айтолмай ютар бировга,
Кўкламин алишар ёзда – қировга,
Жонини урганча яшар – оловга,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Қайғуларим сенга камлик қилади,
Бандаси билмаса Худо билади,
Сенинг дардингни ҳис, қилган билади,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Унга бировларнинг бахти керакмас,
Ота дийдорига тўйиб юрса бас.
Мен эса сенга ҳеч қилмайман ҳавас,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
Мен-чи Ҳамдамингман кўксимда абад,
Сен учун сўрагим Оллоҳдан мадад,
Бахтинг ҳам куларда бир куни албат,
Отасин меҳрига тўймаган болам!
(Кулса ҳам юзида ғамнинг иси бор, Отасин меҳрига тўймаган болам).
04/02/2025 Ҳамдам АЛЛАЁР.
https://t.me/hamdamallayor_official