#Tabrik
⚡ Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, кўплаб хид қўшиқлар муаллифи ҳаётдаги қадрдон акам, шеъриятдаги устозим Ўлмасбек Самарқандийнинг таваллуд куни!
Қадрдоним Ўлмас акам,
Шеърдан кўнгли тўлмас акам,
Бугун шундай қувончли кун,
Қутламасам бўлмас акам.
Мартабангиз улуғ бўлсин,
Қалбингиз шод, ёруғ бўлсин,
Юзга киринг дейман устоз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин!
Бугун кўнглим ёриб қутлай,
Дилга меҳрим солиб қутлай.
Соғинганман, бағрим очиб,
Ёнингизга бориб қутлай!
Устоз, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Оилангиз ва яқинларингиз, қолаверса биз шогирдларнинг бахтига ҳамиша омон бўлинг!
Ҳурмат билан Ҳамдам АЛЛАЁР.
@hamdamallayor