Halovat | Arxiv


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ma`lumotlar ishonchli manbalar asosida jamlangan. Foyda olsangiz duolaringizdan umidvormiz.
Mundarija:
https://t.me/halovat_arxiv/14460
@quron_sari_sayohat
@foneey_dunya
@Risalatul_Qushayriyya

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#short
#Baqara_surasi_suhbatlari

🎙️Uzayr alayhissalom Falastin yana obod bo'larmikin deb o'yladilar...




Илмнинг озлигини одоб беркитади. Аммо кўп илм одобсизликни беркита олмайди.

Шунинг учун аввало одобли бўлиш лозим. Сўнгра ким бўлсангиз бўлаверинг!

©Abdulqodir Polvonov


«Ибн Сино, Форобий каби оталаримиз сиёсатнинг вазифаси ҳақида умуман ўзгача қарашда бўлганлар. Жумладан, оталаримиз давлат бошқарувининг вазифаси инсонларнинг икки дунёда бахт ва фаровонликка етказиш бўлиши кераклигини таъкидлаганлар.

Ибн Халдун ҳам, ҳақиқий сиёсат ва давлат бошқарувининг мақсади инсониятни биологик тур сифатида сақлаш ва унинг наслининг давом эттириш бўлиб, бунинг учун инсонларни муайян дастур сари йўналтириши кераклигини таъкидлайди.

Яъни, фазилатли сиёсат ва давлат бошқаруви, оталаримизнинг наздида одамларнинг билган ишини қилишига қўйиб бериш эмас, балки ҳаётнинг бардавомлигини, наслнинг тозалигини, турмушнинг фаровонлигини таъминлаш ҳисобланган.»

©Hikmat istaganga
©Said Komil Muhammad Karim


Tramp NBC bilan intervyusida:

• “Men yaqin orada Netanyaxu bilan uchrashaman.”

• “Agar Qo‘shma Shtatlarga hurmat saqlansa, G‘azo kelishuvi barqaror bo‘ladi.”

• “Agar bizga hurmat saqlanmasa va G‘azo kelishuvi barqaror bo‘lmasa, dahshatli vaziyat yuzaga keladi.”

©Falastin


Forward from: Mubaşşir Ahmad
ҲАМАС эътирофи:

"Жазоир, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Африка, Ўзбекистон ва Испанияга Ғазодаги мазлумларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашда адолатли позицияни эгаллаган барча давлатларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз."

© Gorizont

@MubashshirAhmad


Forward from: Ҳикмат истаганга...
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу ҳисни тушуниш учун уч нарса ҳақида билимга эга бўлиш керак:

1) Сулҳ тушунчасининг моҳиятини:
2) Худайбиядаги воқеаларни ва ундаги сулҳни, унинг олтидан содир бўлган сиёсий жараёнларни;
3) Ғаззадаги воқеалар ва ундаги сулҳни.

Мана шу жараёнларни билган инсон юқоридаги ҳиссиётни тўлиқ ҳис қилади.

Қуйидаги суҳбат бунга ёрдам беради.


Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги миллий уйғониш ва миллий ғоя ҳозиргидан кўра анча кучли, мазмунли ва юксак бўлган:
1. Эрк ва мустақиллик учун чанқоқлик жуда кучли, миллат эса саводли ва савияли эди. Собиқ иттифоқ мустабид ва зулмат эканини кўпчилик тушунган бўлган. Ҳозир руспарастлик ва мустақилликдан безиш анча сезиларли.
2. Тил, Орол муаммоси, мустақил яшаш орзуси ва очиқ дунёнинг жилваси каби анчайин кучли ғоялвр бўлган. Ҳозир мазкур оҳанграболар ўз куч ва қувватини йўқотган ёки сўндирилган. Мусаффо ғоялар хиралаштирилган ё обрўсизлантирилган.
3. Кучли шахсиятлар ва кучли жамият бўлган. Халқнинг виждони - Ёзувчилар уюшмаси йўналтирувчи, забардаст диний олимлар эргашилувчи, миллий ва демократик ҳаракатлар эса янги, обрўсизлантирилмаган ва иштиёқли бўлган. Ҳатто санъат ҳам эркка чорлаган. Биргина Дадахон Ҳасановнинг "Нега йиғламайсан, она Туркистон" қўшиғи миллатга қанчалар мотивация берган. Ҳозир шулардан бирортаси қолмаган ёки қолдирилмаган.
4. Миллатнинг руҳи, орзу-умидлари ҳозир анча синган. У тушкун, хорғин ва энг асосийси савиясиз. Кўпроқ тўдани англатади. Пароканда ва ҳайрон.

Шу маънода олдинги тўлқинни миллий уйғониш даври дейилса, ҳозиргисини эса миллий мудраш-ғафлат ё таназзул даври деса ҳам бўлади.

Кўп жиҳатларни ва батасил ёзсам бўлади. Шунчаки эриндим ва энди бефойда.Фақат бир нарса қолди. Касаллигимиз ташхисини тўғри қўйиш, ўзликни (тўғрироғи унинг таназзул ва инқирозини) англаш ва буни тан олиш. Шунда умумий тавба даври бошланади ва яна қайта уйғониш мумкин.

17.01.2023 й.

@MubashshirAhmad


Hamma to'g'ri bo'lib ketsa ham bo'lmaydida, o'g'rilar o'g'irligini qila olmaydida...)


Forward from: Ҳикмат истаганга...
Алишер Қодиров:

Биз таълим-тарбия масаласини назоратсиз эканлигидан қўрқиб уни тақиқлаяпмиз.

Алишер Қодиров:

Биз #қиморбозлик масаласини назоратсиз эканлигидан қўрқиб унга рухсат беряпмиз.


Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?

Аср ошди, элим, тинмай тўлғонасан,
Тўлғоқларинг ўлдиргудай, қийналасан,
Умид билан кузатаман тўлғоқларинг,
Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?!

Отанг хатин ўқий олмай, ҳайрон ўзинг,
Ўз тарихинг била олмай, нодон ўзинг,
Ёвнинг сўзин такрорловчи бийрон ўзинг,
Ўз суратинг қачон ўзинг чизиб берасан?!

Хоразмийдан Машрабгача ҳофиз Қуръон,
“Қоризода” улуғ элсан, билсанг, ишон,
Аждодларин “жиноятчи” қилган ўғлон,
Душманларинг энди қачон тутиб берасан?!

Ўзлигини йўқотган эл ўзга келмас,
Она ҳуснин сотган улус азиз бўлмас,
Ҳамжинсларни бунчалар ҳам қилдинг ҳавас,
Фарзандларинг кимлар учун сўйиб берасан?!

Ўлсанггина Қуръон сенга керак бўлса,
Тобут билан кирсанггина масжид тўлса,
Аёлингнинг авратини кафан тўсса,
Кутаманми энди қачон ўлиб берасан?!

Бухорийни ҳофизаи Қуръон туғар,
Навоийни қалби тўла иймон туғар,
Темурларни юраклари арслон туғар,
Қачонгача қизларингни бузиб берасан?!
Бухорийни бизга қачон туғиб берасан?!

©Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид


Musulmonlar ulushi:

- O‘zbekistonda musulmonlar ulushi yuqoriroq (94-96%). Asosiy qismi sunniylar.

- Suriyada bu raqam biroz pastroq (85-90%). Sunniylar (70-75%)

Qaysi bir davlat bunday darsliklarga muhtoj deb o'ylaysiz..?


Suriyadagi boshlang'ich sinf ingliz tili kitobidan ekan...




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Do'stlar...


Sovg'a qilsangiz yoki mahrga bersangiz eng goʻzali bo'larmidi balkim...




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kelajakda shunaqa bo‘lmasa bo‘ldi)

©crazyphysics


Forward from: Ҳикмат истаганга...
#ЛИБЕРАЛ_ЭВОЛЮЦИЯ

20 last posts shown.