Ҳадислар (Ал-Жомеь Ас-Саҳиҳ Саҳиҳул—Бухорий)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Ушбу китоб буюк Ватандошимиз Имом ал-Бухорийнинг “Ал-жомеъ Ac-саҳиҳ” асарининг ўзбек тилидаги таржимаси ҳисобланади.
👉Мурожаьат учун: @Reklama_UT_Bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Хайбар ғазоти 3 (Сийрат ун-Набий)


44-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
45- боб. «Одамларнинг энг олими қайси?»,- деб сўралганда, «Олим кишини Аллоҳ билади»,- деб жавоб қилишнинг маъқуллиги

Саъид ибн Жубайр Абдуллоҳ ибн Аббосга: “Навфал Баколий: «(Хизр билан учрашган) Мусо- Баний Исроил пайғамбари эмас, балки бошқа Мусо бўлган, деб даъво қилаётир»,- деганда, Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ёлғон айтибди, у Аллоҳнинг душмани экан»,- дедилар.
Убай ибн Каъб Расулуллоҳ хусусларида бундай ривоят қилганлар: “Мусо алайҳиссалом Баний Исроил қавмига ваъз айтиб турган эдилар, «Одамларнинг энг олими ким?»- деб сўрашди. Мусо алайҳиссалом: «Мен ҳаммадан олимроқман»,- дедилар. «Аллоҳ билади»,- демаганлари учун Аллоҳ таоло у кишига танбеҳ бериб, «Икки денгизнинг бир- бирига қўшиладиган ерида бир бандам бор, у сендан олимроқдир»,- деган ваҳий юборди.
«Ё раббий, қандай қилиб у киши билан учрашаман»,- дедилар. «Бир саватга балиқ солиб ол, сўнг ўша томонга қараб юр, агар балиқни йўқотсанг, Хизр ўша ерда бўлади»,- дейилди. Мусо алайҳиссалом Юша’ деган ғуломлари билан саватга балиқ солиб олиб, йўлга чиқдилар. Катта қоятош олдига борганларида, саватни қўйиб, уйқуга кетдилар. Балиқ саватдан чиқиб, денгизга тушиб, сузиб кетди. Мусо алайҳиссаломнинг ғуломлари таажжубда қолди (чунки ўша балиқ ўлик эди) . Кечанинг қолган қисмида ва кун бўйи йўл юрдилар. Эртасига тонг отгач, Мусо алайҳиссалом йигитга: «Нонуштани келтиргин, бу сафаримизда машаққат тортдик»,- дедилар. Мусо алайҳиссалом тайинланган жойга етиб боргунга қадар бошқа машаққат чекмадилар. Йигит деди: «Кўрдингизми, қоятош олдида дам олганимизда балиқни ёдимдан чиқарибман (йўқолибди)». «Биз истаган нарса ҳам худди шу эди»,- дедилар Мусо алайҳиссалом ва ғуломлари орқага, қоятош томонга йўл олишди. У ерга етиб келишганда, кийимини ёпиниб ётган кишини кўрдилар.
Мусо алайҳиссалом салом бердилар. Хизр: «Салом беришингни ўрни эмас»,- дедилар. Мусо алайҳиссалом дедилар: «Мен Мусоман». Хизр дедилар: «Баний Исроил Мусосими?» «Ҳа, Аллоҳ билдирган илмингиздан менга ўргатишингиз учун сизга эргашсам майлими?»- дедилар Мусо алайҳиссалом. «Менга эргашишга сабрингиз чидамайди, эй Мусо»- дедилар Хизр. «Аллоҳ таоло сизга бир илм ўргатганки, уни мен билмасман. Менга бир илм ўргатганки, уни сиз билмассиз. Иншоаллоҳ, мен сабрли бўлгайман, кўрасиз, сизга осийлик қилмасман»,- дедилар Мусо алайҳиссалом. Сўнг дарё соҳили бўйлаб юриб кетишди. Кемалари йўқ эди, бир кема ўтди, кемадагилардан (ўзларини) олиб кетишни сўрадилар. Улар Хизрни таниб, ҳақ олмасдан олиб кетдилар. Кема четига бир чумчуқ келиб қўнди, бир- икки чўқиб, сув ичди. Хизр Мусога дедилар: «Сен билан мен билган илм чумчуқ денгиздаги сувни чўқилаб озайтиролмагани каби, Аллоҳ илмини ҳам ҳеч камайтиролмагай». Хизр кема тахтасидан бирига тиралиб, синдириб қўйдилар. Шунда Мусо дедилар: «Ҳақ олмасдан бизларни олиб кетаётганларнинг кемасини тешиб, одамларни ғарқ қилмоқчимисиз?» Хизр дедилар: «Айтмадимми, сабр қилмассиз». Бу Мусо алайҳиссаломнинг (Хизр сўзларини) биринчи бор унутишлари эди. Сўнг жўнаб кетишди. Бир жойда Хизр ўйнаб турган болалардан бирининг бошини қўллари билан узиб ташладилар. Мусо дедилар: «Бегуноҳ одамни ноҳақ ўлдирдингиз». Хизр дедилар: «Айтмадимми сизга, мен билан юришга сабр қилолмассиз деб!» Абу Суфён: «Хизр шундай деб таъкидладилар, кейин жўнаб кетишди»,- дейди. Бир қишлоқ аҳли меҳмон қилишдан бош тортди. Қишлоқда улар йиқилаёзган бир деворни кўрдилар. Хизр «тузатиб қўяман» деган маънода қўллари билан ишора қилдилар. Деворни тўғирлаб қўйдилар. Мусо дедилар: «Агар хоҳласангиз, шунга ҳақ олингиз» Хизр дедилар: «Мана бу (сўзингиз) сиз билан менинг ажралмоғимизга сабабдир».
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло Мусони раҳмат қилсин! Жуда ҳам яхши кўрар эдик у кишини, агар сабр қилганда (жуда ажойиб нарсаларни кўрар эди), иккалалари ўртасида бўлган ишларни бизга ҳикоя қилиб беришар эди»,- деб айтдилар”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
44- боб. Уламоларга жим туриб қулоқ солишнинг маъқуллиги

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжат ул- Видоъда турганларида Жарир ибн Абдуллоҳга: «Одамларни жим қилгин, тингласинлар!»- дедилар. Сўнгра: «Мендан кейин бир- бирингизни ўлдирадиган кофирлар бўлиб кетманг!»- деб қўшиб қўйдилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Хайбар ғазоти — 2 (Сийрат ун-Набий)


43-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Хайбар ғазоти (Сийрат ун-Набий)


42-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
43- боб. Илмни (ҳадисни) ёд олиш

Ал- Аъраж бу хусусда бундай дейдилар: «Абу Ҳурайра ҳадисни кўп айтади», дейишади. «Агар Аллоҳнинг Китоби (Қуръон) да икки оят бўлмаганда эди, битта ҳам ҳадис айтмас эдим»,- деган эдилар Абу Ҳурайра, кейин оятнинг «Биз нозил қилган йўл- йўриқлар ва ҳидоятни яширганлар …» деган жойидан то «ар- Раҳим» деган сўзигача ўқигандилар (мазкур оятда илмни беркитган одамларни Аллоҳ таоло мазаммат қилади - қоралайди).
Муҳожир биродарларимиз бозорларда бор- барака қилиш билан овора эди, ансорий биродарларимиз эса, ўз хўжаликларидаги ишлар билан банд эди. Абу Ҳурайра эса Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан қолмас эди. Қорнини бир тўйғазиб олиб, улар (муҳожирлар, ансорийлар) ҳозир бўлмаган жойларда Абу Ҳурайра ҳозир бўлар эди. Улар ёдламаган нарсаларни (ҳадисларни) Абу Ҳурайра ёдлар эди”.
Абу Ҳурайра бундай деганлар: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Ё Расулуллоҳ, мен сиздан кўп ҳадис тинглайман- у, аммо унутиб қўяман»,- дедим. Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан (сув ҳовучлагандек) Аллоҳнинг файзу баракотидан (чопонимга) ҳовучлаб солдилар, кейин: «Бағрингга бос!»- дедилар. Мен бағримга босдим, шундан кейин ҳеч нарсани (ҳадисни) эсимдан чиқармайдиган бўлдим”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан «икки идиш» (нарса) ёд олдим, биттасини сочдим (одамларга айтдим) , аммо иккинчисини агар сочадиган бўлсам (айтсам) , мана бу халқум кесилади”,- дедилар (биринчиси ҳадислар эди, иккинчиси эса, келажакда бўладиган фитналар тўғрисидаги хабарлар эди).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Ҳудайбия сулҳи 2 (Сийрат ун-Набий)


41-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
42- боб. Тунда илмдан суҳбатлашиш
Абдуллоҳ ибн Умардан: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида сўнгги марта биз билан хуфтон намозини ўқидилар. Икки тарафларига салом берганларидан сўнг, ўринларидан туриб: «Биласизми, бу кечани? Шу кечадан бошлаб тўлиқ 100 йил ўтгач, ер юзида (ҳозир тирик) кишилардан биронтаси қолмайди»,- дедилар”.
Ибн Аббосдан: “Расулуллоҳнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш холам Маймунанинг уйларида ётиб қолдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам холамникида бўладиган кечалари экан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз билан хуфтонни ўқиб бўлгач, уйларига кириб, тўрт ракъат намоз ўқидилар, кейин уйқуга ётдилар, кейин туриб: «Бола ухлаб қолдими?»- дедилар ёки шунга ўхшаш бир сўз айтдилар. Кейин намоз ўқишга турдилар, мен чап ёнларига келиб турдим. Мени ўнг томонларига ўтказиб қўйдилар. Аввал 5 ракъат, кейин 2 ракъат намоз ўқидилар, кейин мизғидилар, ҳатто мен пишиллаганларини эшитдим. Кейин туриб намозга чиқиб кетдилар”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Худайбия сулхи (Сийрат ун-Набий)


40-Қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Хадийс-ул Ифк (Сийрат ун-Набий)


39-Қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
41- боб. Тунда илм (таълим) бериш ва ваъз айтиш хусусида


Умму Саламадан: “Кунлардан бир куни кечаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб дедилар: «Субҳоналлоҳ, бу кеча қанчадан- қанча фитналар нозил қилдийкин ва қанчадан- қанча раҳмат хазинаси эшикларини очдийкин. Ҳужраларда ухлаб ётганларни (ибодатга) уйғотинг, бу дунёда кийимлик - охиратда яланғочдир!»- дедилар”.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Бану Мусталиқ ғазоти (Сийрат ун-Набий)


38-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Сумома ибн Усол исломда (Сийрат ун-Набий)


37-Қисм


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
40- боб. (Дин) илмини (китоб қилиб) ёзиш

Абу Жуҳайфадан: “Ҳазрат Али разияллоҳу анҳуга айтдилар: «Сизда Аллоҳнинг Китобидан бошқа китоб борми?» Али: “Йўқ, фақат Аллоҳнинг Китоби, мусулмон кишига бериладиган «Фаҳм рисоласи» ва мана бу саҳифадаги нарса бордир”,- дедилар. Абу Жуҳайфа деди: «Бу варақдаги нима?» Али дедилар: «Хун ҳукми, асирни озод қилиш ва кофир учун мусулмондан қасос олишнинг ҳаромлиги (тўғрисида)».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: “Макка фатҳ қилинган йили Хузўа қабиласи Бани Лайс қабиласидан бир кишини ўлдирди (жоҳилият даврида қабиладошларидан бир кишини ўлдиришгани учун қасос олишди) . Бу хабар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларига миниб ваъз айтдилар: “Аллоҳ таоло Маккаю Мукаррамадан ўлимни бартараф қилди (ёки фил аскарларини), Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳамда мўминларнинг қўлини баланд айлаб, уларни мағлуб этди.
Огоҳ бўлинг! Маккада уруш қилиш ва ўлдириш мендан аввал ҳам бирор кишига рухсат этилмагандир (ҳалол бўлмагандир) ва мендан кейин ҳам бирор кишига рухсат қилинмайди (ҳалол бўлмайди) . Кундузи бир соатгагина (ҳалол бўлди) изн берилди, уруш қилиш ва ўлдириш шу соатдан эътиборан ҳаромдир (ман’ этилади) . Макканинг тикани ҳам юлинмайди, дарахти ҳам кесилмайди, тушиб қолган (йўқотилган) нарсаси ҳам олинмайди, фақат одамларга маълум қилиш учун олинади. Ким ўлдирилган бўлса, унинг қариндоши икки йўлдан бирини танлайди, «ё хунини олади, ё қасосини олади». Яманликлардан бири келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга ёзиб беринг!»- деди. Расулуллоҳ: «Фалончига ёзиб беринг!»- дедилар. Қурайш қабиласидан бир киши деди: «Ё Расулуллоҳ, тиканлари юлинмайди, дарахтлари кесилмайди дедингиз, бироқ изхир (хушбўй ўсимлик) ўрилса, майли денг! Ё Расулуллоҳ, биз изхирни ўриб, уйларимизга олиб борамиз ва қабрларимизга қўямиз». Расулуллоҳ: «Изхир ўрилса, майли»,- дедилар”.
Абу Ҳурайра айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида ҳадисларни мендан кўра кўпроқ биладиган киши йўқдир. Ёлғиз Абдуллоҳ ибн Амргина кўпроқ билар эди, чунки у ёзишни биларди, мен эса билмас эдим».
Ибн Аббос бундай дедилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (оғриқ) касаллари зўрайгач: «Қоғоз келтиринг (дафтар- қалам) , сизларга бирор нарса ёзиб бераман, кейин адашмайсизлар»,- дедилар. Ҳазрат Умар (ёнидаги саҳобаларга): «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (оғриқ) дард енгиб қўйди, бизда Аллоҳнинг Китоби бор- ку, бизга шу кифоя қилади»,- дедилар. Шунда саҳобалар ўртасида ғовур- ғувур бошланиб, гап кўпайиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени ҳоли қўйингиз (олдимдан чиқинг) , менинг қошимда жанжал қилманг!» дедилар. Ибн Аббос ташқарига чиқиб: «Бу зўр бахтсизликдир, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёзиб бераман, деган нарсаларига тўсқинлик қилиш - зўр бахтсизликдир!» - деб айтдилар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
39- боб. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларида ёлғон гап тўқиган одамнинг гуноҳи тўғрисида

Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг тўғримда ёлғон сўз айтманг, кимки айтса, дўзахга тушсин!» деганлар”,- деб айтганлар.
Абдуллоҳ ибн Зубайр отасига: «Сиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғриларида фалончи ва пистончи каби сўзламаяпсиз»,- деди. Зубайр: «Аммо мен ҳақиқатан Расулуллоҳдан ажралмаганман, бирга бўлганман, ўзларидан эшитганман»,- деди.
«Кимки менинг тўғримда ёлғон сўзласа, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар”,- деди Абдуллоҳ.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: “Мен сизларга кўп ҳадис айтиб берардим- ку, лекин Расулуллоҳ айтган бир сўзлари мени шаштимдан қайтаради, у киши: «Кимки менинг тўғримда ёлғон сўз тўқиса, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар”,- деб айтганлар.
Салама ибн Аква’ разияллоҳу анҳу деганлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менинг номимдан айтмаганимни айтса, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар”.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу дейдилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингизга исмимни қўйинглар, Абулқосим деб кунямни қўйманглар! Кимки мени тушида кўрса, ўзимни кўрибди, чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди, кимки менинг номимдан ёлғон сўзласа, дўзах ўтидан ўзига жой тайёрлайверсин!» деганлар”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
38 боб. Ҳадис эшитганлар эшитмаганларга етказиши лозимлиги

Саҳоба Абу Шурайҳдан: “Абу Шурайҳ Амр ибн Саъидга, у Маккага вакиллар юбораётганда, бундай деди: “Гапиришга изн бер, эй Амр! Макка фатҳ (забт) қилинган куннинг эртасига Расулуллоҳ айтган сўзларни сенга айтиб берай, бу сўзларни айтаётганларида икки кўзим кўриб, икки қулоғим эшитиб, қалбим ўз онгига жо қилган. Расулуллоҳ Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг дедилар: “Маккаи Мукаррамани Аллоҳ таоло муқаддас қилгандир, бу ерда одамлар жиноят (гуноҳ) қилган эмаслар, шу боисдан Аллоҳга ва охиратга ишонган кишининг бу ерда қон тўкмоғи ва дарахтларини синдирмоғи гуноҳдир. Агар бирор киши: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ уруш қилишга изн берган- ку?!»- деса, унга: «Аллоҳ таоло ўзининг Расулига изн берган, бизга рухсат бермаган»,- деб айтинг! Аллоҳ менга ҳам бу ерда кундузи бир соатгина уруш қилишга изн берди, кейин Макканинг кечаги ҳурмати ўз ўрнига қайтди. Буни эшитганлар эшитмаганларга етказингиз!”
Абу Шурайхдан «Ўшанда Амр сенга нима деди?»- деб сўрашди. «Эй Абу Шурайҳ, мен сендан яхши биламан. Макка гуноҳкорни қутқармайди, қасосдан қочганни қутултирмайди, ўғрини ҳам жазодан асрамайди, деб айтди»,- деди. Амр, Маккада Абдуллоҳ ибн Зубайднинг Язид халифалигини тан олмасдан бош кўтарганини осийлик деб ҳисоблаб, унга қарши қўшин юбормоқчи бўлди”.
Абу Бакра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни эслаб, Расулуллоҳ бундай деганлар деди: «Ушбу кун ва ой ҳурмати, бир- бирингизнинг мол- мулкингизни таламанг, қонингиз ва обрўйингизни тўкманг. Гапимни эшитганлар эшитмаганларга етказсинлар!»

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Бану Қурайза ғазоти (Сийрат ун-Набий)


36-Қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


#mp3
#siyrat

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ёритиб борувчи «Сийрат ун-Набий» аудиодарсликларни тақдим этамиз!

🎤Абдуллоҳ домла — Ҳанд
ақ жанги 2 (Сийрат ун-Набий)

35-Қисм

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
37- боб. Эшитганини яхшилаб билиб олиш учун қайтадан сўрашнинг жоизлиги

Ибн Абу Мулайка разияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари - Оиша онамиз Расулуллоҳдан бир нарсани эшитсалар, яхши тушуниб олиш учун яна қайта сўрар эдилар. (Бир куни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким охиратда ҳисоб- китоб қилинса, азоб тортади»,- дедилар. Шунда Оиша онамиз: “Аллоҳ таоло ояти каримасида «Кейин ҳисоби ясир (енгил ҳисоб) қиламиз» деган эмасмиди?”- дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу бандаларга бир эслатиб қўйишдир. Аммо кимки ҳисоб- китобга рўбарў қилинса, ҳалокатга учрагай»,- дедилар”.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob


«ИЛМ КИТОБИ»
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
36- боб. Аёлларга илм ўргатиш учун алоҳида кун тайинласа бўладими?

Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: “Аёллар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Эркаклар сиздан ҳар куни илм ўрганишади, бизга ҳам бир кун ажратинг»,- дейишди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунни тайинлаб, ўша кун келгач, уларга ваъз- насиҳат айтдилар, баъзи диний ишларни буюрдилар: «Эй хотинлар, орангизда учта боласи ўлган бирорта ҳам хотин бўлмаса керак, мободо бўлса, уни ўша болалари парда бўлиб дўзах ўтидан асрайди»,- дедилар. Шунда бир хотин: «иккита бўлса- чи?» - деди. Расулуллоҳ: «иккита бўлса ҳам (парда бўлгай)»,- дедилар (бу гап отага ҳам тааллуқлидир)”.
Шу мазмундаги ҳадисни Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Балоғатга етмаган учта фарзанд»,- деб ривоят қиладилар.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚Илм Каналимизга Обуна Бўлинг👇

https://t.me/Hadis_Kitob

20 last posts shown.

162

subscribers
Channel statistics