Ҳақиқат


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Илм + Дин = Ҳақиқат (Н.Ербақон)
Ҳазил ичида бўлса ҳақиқат - Бу Ибрат
Содиқлик ва итоат - Енг мухими шу
Кимга ният - Кимга қисмат

Ҳақиқат

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Агар мамлакатда ўғриларга эътиборсиз қаралса, айтайлик, уларни қамашмаса, жазо муқаррар бўлмаса, ўғирликлар, бундан жабрланганлар кўпайиб кетади. Ёки наркотик савдо қилувчиларга ҳеч ким индамаса, бундан азият чекадиган оилалар, оғуга ем бўлиб умрини хазон қилган ёшлар сони каррасига ошади. Яхшиямки, давлат бор, биз учун бундай иллатларга қарши курашиб, ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимизни таъминлаб беради.

Йўлларда машина уриб юбориб вафот этаётганлар, мажруҳлар ҳеч камаймаётган бўлсачи? Бунинг ечими ҳам ўхшаш эмасми аслида?

Биласизми, инсон ўзини ўғрилардан ё наркотикдан хавфсиз ҳис қилиши осонроқ. Манда катта пул йўқ, ўғрилар бойларникига тушади-ю, дерсиз, наркоманлардан узоқроқ юрсам бўлди, дейсиз, уларнинг ўзидаям озгина айб бор. Аммо одам ўлдирувчи машиналардан қаерга қочасиз? Кўчага чиқсангиз, бўлди-ю, ким қутқаради?

Qahramon Aslanov

Ҳақиқат


“Китоб ўқимайдиган одам мен учун ачинарли ва ғариб кўринади”

-Достоевский

Ҳақиқат


Баъзи яшаганларингни тушга айлантиришни хоҳласанг , баъзи тушларингда яшагинг келади…

Ҳақиқат


Ёлғон иймонга зид нарса , инсонни шарманда қилади , ризқни камайтиради

Ҳақиқат


Ассалому алейкум, премиум фойдаланувчилар каналимизни қўллаб юборинг

https://t.me/boost/h_haqiqat


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Бу кун мусулмонлар учун йилда икки марта бўлади , бу кунда ал-ид намози ўқилади.
Қуйида баьзи суннат ва мустаҳаб амалларни еслатиб ўтмоқчимиз


-Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиб олинади , бу суннат ҳисобланади
-Намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш мустаҳаб яъни Рамазон рўзасини тугагани билдиради
-Хушбўй атирлар сепилади , янги кийимлар ёки энг яхши кийимлар кийилади
-Намозга чиққанда то имом хутбага кўтарилганча такбир айтиш мустаҳаб амал саналади
-Яна бир одоблардан бири намозга бир кўчадан борилган бўлса , бошқа кўчадан қайтишлик мустаҳаб амал ҳисобланади. Ҳикмати шу босиб ўтилган йўллар гувоҳлик беради.
-Яна имкон қадар улов билан бормаган яхши , тирбандликни ҳам юзага келтиради
-Рамазон ҳайити билан табриклаш ҳам мустаҳаб амал
-Масжидга чиқишдан олдин ўша куни садақайи фитр бериш , сабаби ночор қийналиб қолганларни кўнглини кўтариш , уларни хурсанд қилиш , улар ҳам ўша куни намозга чиқишади , намозда оиламга нима бераман деган фикрларни йўқотиб , қалбини ибодат билан машғул қилишга сабаб бўлади


Барча юртдошларимизга яна бир бор Рамазон ҳайити муборак бўлсин , юртимиз тинч ва обод бўлсин , Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳақиқат


Васият қилдиларки:
"Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ"
ни жуда кўп айт.Чунки бу жаннат хазиналаридан биридир.

"Мукошафатул Қулуб" - китобидан

Ҳақиқат


Кўз, қулоқ, тил бўлса ҳам, барча одам бўлмагай,
Қанча кўрдим деву жин — мисли одам сурати.

Саъдий Шерозий

Ҳақиқат


Озод , бироқ маънан бузилган халқ ҳурриятини сақлаб қолиши ўта мушкул

Ҳақиқат


Тит Ливий айтганидек: "на ўз кучларига , на четдан келгувчи мададга ишона олардилар"

Ҳақиқат


Ramazon oyi muborak bo'lsin❤️


Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам» дейди. Кар одам «Қани энди товушларни эшитсам» дейди. Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди. Соқов одам эса гапиришга зор.

Сен ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам гапирасан. Шундай экан, шукр қилгин!

Ҳақиқат


Вақт ҳар ненинг ўз мавриди келишини сабот билан кутиб , теваракни синчков кузата оладиган одамнинг садоқатли дўсти , айни бир пайтда Вақт - ноқулай вақтдаги шошқалоқларнинг енг хавфли душмани саналади.

-Плутарх

Ҳақиқат


Одамлар нимадан маҳрум бўлишса , шуни кўпроқ қадрлашади

Ҳақиқат


-Одамлар ўзларини бой кўрсата оладилар , гарчи улар бундай бўлишмасада
-Одамлар ўзларини ақлли кўрсата оладилар , қайсидир гаплар орқали.
-Одамлар ўзларини кучли кўрсата оладилар ва бундай бўлмаса ҳам

Одамлар ўзларини фаросатли қилиб кўрсата олмайдилар , 2 дақиқа гаплашиш буни билиш учун йетарли бўлади!

Ҳақиқат


#чидама деган челленжга яна битта видеоклип қўшиш керак.

Унда ишхонада эртадан-кечгача ишлаётган, устига-устак бошлиғидан сўкиш эшитадиган, баъзи эркак коллегаларнинг қистириқ гапларидан безиган аёл-қиз вакилларига қарата "чидама, уйда ўтир, ўрнингга эринг ишласин" деган маънода тарғиб бўлиши керак.

Ия ғалатимасми, ундан кўра иш муҳитини яхшилаш керак-ку, дейишингиз мумкин. Худди шундай, оила институтини яхшилаш ва ислоҳ қилиш ўрнига "чидама, қочиб кет, ёлғиз яша" деб ўргатаётганлар ҳам худди шундай бузғунчиликни тарғиб қиляпти.

hikmat_istaganga

Ҳақиқат


“Қайердан бошлаганингиз қайерда тугатишингизни белгилаб бермайди”

“Фаровонлик парадокси”


Ҳақиқат


Меъёридан чиққан ҳамма нарса касаллик бўлади.

Фёдор Достоевский.

Ҳақиқат


Қолоқ давлатлар эришган энг катта ютуқ — улар ўз фуқароларини жаҳон чемпионатига чиқиш энг катта ютуқ ҳамда таълим ва тиббиётнинг инқирози оддий нарса эканига ишонтира олишди.

Мисрлик ёзувчи Мустафо Маҳмуд

Ҳақиқат


Бугун бувим , онамнинг волидаи муҳтарамалари вафот этди

Аллоҳ таоло бувимнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларини ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

20 last posts shown.