Gulparvar — gulingiz tarjimoni!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


• Gulingiz gullamayaptimi?
• Bargi sarg‘aydimi?
• Zararkunandalardan tinchlik yo‘qmi?
Xona o‘simligidagi muammolaringizni kommentlarda qoldirib, florist mutaxassisdan bepul maslahat oling.
@gulparvarish_chat
@gulterapiya
@gulparvar_market

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


💦Ўсимлик илдизларини кўп ва хўп ўстириш йўлларини биласизми?
(давоми)

Илдизлар кўп, мустаҳкам ва соғлом бўлиши учун суғоришни тўғри ташкил қилиш муҳим.


Сувни эркатойингиз пояси тагидан қуйманг!

Яхшиси, оқимни ундан узоқроқ йўналтириб, тувак четидан айлантириб солинг.

Бу усулни ишлаш принципини тушуниш учун ёз жазирамаларида тубдаги заҳга интилиб, чуқур кетиб қолган ҳовлидаги лола пиёзлари мисолида кўришингиз мумкин: илдиз намликни "ҳис қилиб", шу томонга интилиб ўсади.

Мустаҳкам илдизли ўсимлик эса кучини кўклаш ва гуллашга қаратиб, касалликларга бардошли бўлади.

😎 Telegram | Instagram | #ildiz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎯 Ilm yosh tanlamaydi!

Bu yil tabarruk 67 yoshni qarshilagan Sohibjon ota Yo‘ldoshev universitetimizning turizm yo‘nalishi 1-bosqich talabasi bo‘lib, orzularning yaroqlilik muddati yo‘qligini isbotladi!


Sohibjon otaning misoli muvaffaqiyatning asosiy omili — pasportdagi raqam emas, qo‘yilgan maqsad, intiluvchanlik va qat’iyat ekanligini ko‘rsatdi.

Unutmang, hayotingizning yangi sahifasini ochishning erta-kechi yo‘q!

® UBS Namangan

@gulparvarish — Gulsevarlar Akademiyasi!


🌻 Ассалому алайкум!
Барчага бошланган кунингиз хайрли ва баракаларга бой келишини тилаб қоламиз!

Биласизми, ўқишим ва иш юзасидан яқинда 1 инсон ҳақида ёздим, ҳайратланмай илож йўқ.

Кўп гап билан эшакни юклаб ўтирмасдан, келинг Соҳибжон ота билан таништирай, хулоса ўзингиздан.

🔤 60... 80... 100га кирган гулсеварларим, илтимос, қариликни бўйнингизга олманг... Сиз эккан ниҳоллар боғга айланиб, юртимиз кўркига кўрк қўшади! Гулсеварлар Академиясида ўқишдан чарчаманг!)

😎 Telegram | Instagram


Янги идишга кўчирилган ўсимликни дарров суғориш шартми?
Poll
  •   Албатта! Сувсиз у ўнгланмайди.
  •   Йўқ, 1- чи сутка мумкин эмас, илдиз касалланиш эҳтимоли катта.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💐 Сиз боғ яратдингиз...

Ернинг ҳар бир қаричини режалаб, энг сара, баъзилари парваришда инжиқ гулларни топиб экдингиз, улар ўнглангунча жон ҳалак, тун-у кун парваришлаб, вақт, куч ва ҳаражатни аямадингиз.

Гулзорингиз гулгун яшнаб, кундан-кунга чирой очса-ю, муаттар ифор сочса шодлигингизнинг чегараси бўладими?

Агар кўз қорачиғидек асраган гулзорингизга бирор кимса келиб, энг сара ва ноёб гулларни беруҳсат узиб, сотишга олиб кетса ўзингизни қандай ҳис қиласиз?


Бу гулсеварлар жамияти катта меҳнат, вақт ва ҳаражат эвазига яратилиб, Сиз, азизлар дуч келадиган муаммоларга биргалашиб ечим излашни мақсад қилган.

Биз гулсеварлар даромади тарафдоримиз!


Боғдорчилик, гул (майли, сунъий бўлса ҳам) ва унинг парваришидаги ўғит ва аксессуарлар эълони бўлса, @gulparvarish_admin профилига мурожаат қилиши сўралади.
Рекламангизни чиройли тарзда каналга чиқариб берамиз.


Лекин группага реклама ва эълон ташлаш қатъий тақиқланади!


Қоидани бузган шахс гурухдан четлатилиб, қайта уланиш имконияти бўлмайди.

Аллоҳ хоҳласа, эркатойларимизни уйғотиб, юртимизни гулга, ширин ифорга тўлдирадиган гўзал фасли навбаҳорга ҳам оз қолди.
Энг қизғин мавсумни биргаликда кутиб олиш ҳаммамизга насиб айласин!


😎 Telegram | Instagram | #reklama


#bilasizmi
🌸 Пиёз илдизли ўсимликлар (наргис, лола, гиацинт, лилия, крокус ва ҳкз) нинг экиш муддати январьгача.

Кейин экилган пиёзгулликлар бу йил гулламайди.


20 январьдан уруғлик ўсимликлар экиш мавсуми бошланади.

😎 Telegram | Instagram | #lola


🗽 Топиар: жонли санъат сирлари

Сиз уни аниқ учратгансиз.

Бу скульптураларнинг номи мохли топиар бўлиб, нафақат
парк ва ҳиёбонларнинг кўркига кўрк қўшгани, балки амалий фойдаси учун ҳам йирик шаҳарларда кенг тарқалмоқда: битта композиция суткасига 2 тонна ҳавони фильтрлаб, атроф-муҳитни зарарли газлардан тозалайди.

Уни ясашда енгил грунтга тўлдирилган темир каркасдан фойдаланади. Устига эса рассом эскизи асосида маҳсус мох экилиб, боғбон томондан парваришланади.

Сиз бу жонли ҳайкаллар ҳақида нималар биласиз? 🥰

😎 Telegram | Instagram


🪴 Чўл атиргули: қуёш, қуёш ва яна қуёш!

Бизга Африка давлатларидан кириб келган Адениум ўсимлигининг яна бир номи бежизга "чўл атиргули" эмас.


Бу гўзалга қуёш ва қумли тупроқ, ойда 1-2 марта сув ва меҳр бўлса бўлди, йил 8-9 ой гуллайди (тиним даври бундан мустасно).

Касалликларга собит, ўсимлик шарбати заҳарли бўлгани сабаб унча-мунча ҳашарот уни ёқтирмайди, нотўғри парвариш оқибатида барча баргини йўқотса ҳам гуллайверади.

Танаси сув резервуари бўлиб ҳизмат қилади ва бу ҳусусият уни ҳар шаклга солиш имконини беради.

❗️Чўл атиргули заҳ ва ортиқча намликдан ўта қўрқади, меъёр бузулса у дарҳол қорайиб чиришни бошлайди.


Лекин прививкани яхши ўзлаштиргани сабаб битта тупда бир неча ранг гулларни ўстириб, ҳайратланарли ўсимлик олиш мумкин.

🌚 Чўл атиргулини ўстириб кўрганмисиз? Қандай муаммоларга дуч келгансиз?
Изоҳларингизни кутамиз.


😎 Telegram | Instagram | #adenium


🍃 Монстеранинг барги нега йиртиқ?

Йўқ, у "брак" ёки ҳом-ашё етмай қолганидан эмас, Яратувчининг ғамҳўрлиги: баргдаги тешик ва йиртиқлар уни кучли тропик шамолларига дош беришига ёрдам беради

🔤 Монстера ананас таъмини эслатувчи мева беришини биласизми?

😎 Telegram | Instagram | #monstera


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌵Эхеверия: юмшоқ феъллик тош атиргули

Эхеверия тик қуёшни севадиган жудаям камёб хона ўсимликларидан.

Ўғит талаб қилмайдиган, сувни хатто ёзда ҳам 1 ойда 2 марта ичадиган, кўпайиши осон ва барча суккулентлар каби, қалин барглари ёрдамида ТВ, компьютер ва  wi-fi нурларини ютиб, саломатлигингиз ҳақида доим ғамхўр бу мўъжизани хуш кўрмайдиганлар ҳам бормикан?

😎 Telegram | Instagram | #exeveriya


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌴 Эркатойингиз баргларини нима билан артасиз?

Япроқларни интернет расмларидаги каби соғлом ва ялтироқ бўлиши учун top-2 оддий усул:

😝 Лимонли эритма:

1 чой қошиқ лимон шарбати ва 200 мл илиқ сувни аралаштиринг ва юмшоқ матони ҳўллаб, билан артинг.
15-20 дақиқадан сўнг оддий сув билан баргларни ювиб ташланг,бўлмаса кислота оқ доғлар қолдиради.

🥛 Сутли эритма:

1қошиқ сутни 10 қошиқ сув билан яхшилабаралаштиринг. (1:10).

Сут япроқларни тозалаб, ялтиратибгина қолмай, озуқлантиради ҳам.


▪️ Ёдингизда бўлсин: ушбу усуллар фақат силлиқ барглар учун.
Фиалка ва глоксиния каби майда тукли япроқлар учун уларни зинҳор қўлламанг!

(бу ўсимликлар баргини тозалаш ҳақида алоҳида суҳбатлашамиз).

😎 Telegram | Instagram | #barg

2k 0 31 4 31

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌵Кактусингизни оҳирги марта қачон суғордингиз?

Агар уни баҳорданоқ гуллашини хоҳласангиз қишда зинҳор суғорманг.

Ташвишланманг, тинимга кетган тикан коптогингиз сув ичмайди.

Шунчаки ёруғ, аммо салқин (+5℃ дан +15℃ гача) ва тик қуёшсиз, аммо ёруғ хонада асранг.

❗️Иссиқ жойда сақланган кактус ҳам гулламайди.

😎 Telegram | Instagram | #kaktus

1.7k 0 28 14 25

💦 Гулингизга кўп сув бериб қўйдингизми?

Вермикулитдан фойдаланинг!


Ўсимликни намгарчилиги ошиб кетганини сезишингиз билан тупроқ юзига қалинроқ қилиб вермикулит сепиб қўйсангиз, у ортиқча намликни ўзига шимиб, илдизларни чиришдан асрайди.

😎 Telegram | Instagram | #ildiz

2k 0 14 1 35

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌸 Қўли гул, қалби нур Гулсеварим, Ассалому Алайкум.

Рассом Аржан Ютеев эскизлари асосида Алтай тоғида барпо этилган гўзал композиция эрта тонгдан кўнглингизга нафосат олиб кирсин, дея Сизга илиндик!

Мунаввар тонг муборак, азизим!

😎 Telegram | Instagram | #Assalom


🙉 Маймун Орхидеяси —  ҳайратланмай илож йўқ!

Маймун юзини эслатувчи бу антиқа гул бизга Эквадор ва Жанубий Америкадан келган бўлса-да, у ёруғсевар, аммо тик қуёшдан қўрқади.

Тупроғи енгил, перлит, торф, кора ва мохга бой ҳаво ўтказувчан бўлиши керак.

Кўпчилик орхидеяни инжиқ гул дейишига қарамай, грунт, ёруғлик ва суғориш схемаси тўғри танланса, бу гўзал йил бўйи уйингизни гул ифорига тўлдиради.

P.S. Постни орхидеяси бор ёки уни ҳавас қилган  барчага улашинг ва саволларингизни изоҳларда  қолдиринг.
Уларга 18 йиллик тажрибага эга мутаҳассис жавоб беради.


😎 Telegram | Instagram | #orxideya


🌸 Энг кўп бериладиган савол (сезонида, наилож? 🙈):

Суғоряпман, сув пуркаяпман, баргларни нам салфетка билан артяпман... Нега у қуриб қолаверади???

Келинг, бир тажриба ўтказамиз:
1️⃣ Иситиш тизими ишлаётган хонадаги гулга сув пурканг ва таймерни ёқинг.
Томчилар қанча вақтда қурийди? Одатда улар буғланиб кетиши учун 30 дақиқа етарли.

2️⃣ Энди шу хонага ҳўл сочиқ ёйиб, таймер ёқинг. Унинг буткул қуришига қанча вақт керак?
2-3 соат етарли, деб ўйлайман.

❕Энди тасаввур қилинг,
Сиз оқшом 20:00 да гулларингизга сув пуркадингиз. Ҳарорат баланд, ҳаво намлиги эса паст хонадаги гул илдизи керакли намликни танага етказиб беришга улгурмайди. Очиқ кафтдек ёйилган баргдаги суюқлик эса туннинг ўзидаёқ буғланишни бошлайди.

Барг учи марказга қараганда юпқалиги сабаб у тезроқ қуриши — бу физика.


Хўш, бу ҳолатда эркатойларингизга ёрдам бериш учун нима қилиш керак?

Давоми бор.

😎 Telegram | Instagram | #qish


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😱 Томатокартошка?

Ҳа, бу бор нарса.

Картошка ва помидорнинг бир оилага — паслёнлар оиласига мансублиги ва поялари бир-бирига мос келгани учун улаш имкони 90% ҳолатда муваффақиятли ўтади.


❗️Асосийси, картофель пояси ёншоҳ чиқармасдан помидор шохчаси уланиши керак.

Парвариши эса оддий картошканики.

Натижа эса видеороликдагидек.

📌 Эслатма:
Бундай гибриднинг ҳосили оддий ўсимликларга нисбатан камроқ бўлгани учун у кўпроқ гулсевар ҳаваскорлар учун қизиқарли тажриба ва атрофдагиларни ҳайратда қолдириш имконияти

Тажриба қиламизми? 😉

😎 Telegram | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔃 Гулларнинг қора шаҳзодасини ҳамма билади.

Оқ маликалар ҳақида ҳам эшитганмисиз?


Танишинг, видеодаги ўсимлик — филодендроннинг "White Princess" — "оқ малика" нави.

Жаноби олиялардан юракчиларниаяманг!

😎 Telegram | Instagram | #filodendron

2k 0 16 10 129

🌱"Корневин" дан тўғри фойдаланиш сирлари

Кўпчилик қаламчани тупроқда илдизлатиш учун "Корневин" дан фойдаланади.

Бунинг учун улар шохчани порошокка ботириб, кейин тупроққа экишади.

❗️Аммо бунда "Корневин" самара бермайди.

Илдизлатиш жараёнини тезлаштириб, соғлом ва қалин илдизлар ўстириш учун аввал қаламчани хона хароратидан сал илиқ сувга 30-40 дақиқага солиб қўйинг.

Илиқ сув ўсимлик тўқималарида алмашинув жараёнларини фаоллаштириб, уни кейинги ишловга тайёрлайди.

Айтилган вақт ўтгач, шохчанинг хўл пастки қисмини "Корневин" кукунига эҳтиёткорлик билан ботириб олиб, нам тупроққа экасиз ва биринчи кун суғормайсиз.

Ушбу илмий асосланган усул нафақат илдизлатишни осонлаштиради, балки кейинги чириш ва замбуруғларнинг олдини олади.

😎 Telegram | Instagram | #ildiz



20 last posts shown.