#Рамазон_фазилати
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади.Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳлардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилади.
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
🥀 Аллоҳ бу улуғ ойдаги рўзаларимизни қабул қилсин! Амин!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/GulnoraPsixolog