Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 2 нафари вафот этди
Бу ҳақда Қорақалпоғистон республикаси прокуратураси хабар бермоқда.
9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С. У. (1990 й. т.) вояга етмаганлар С. К. (2006 й. т.), С. М. (2007 й. т.) ва Д. М. (2004 й. т.)лар Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазишган.
Қазиш пайтида тупроқ ўпирилиб, босиб қолиши натижасида, фуқаро С. У., С. К. ва С. М. лар воқеа жойида вафот этди. Вояга етмаган Д. М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
https://t.me/joinchat/X4A_mnXWM4c2ZTM6