Гулистон янгиликлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Бизни кузатиб боринг...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Дам олиш кунларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

▪️Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, шимолда ёғингарчилик қор шаклида, қолган ҳудудларда асосан ёмғир шаклида кузатилади.1

▪️18–19 январ кунлари баъзи жойларда қор билан ёғади. Ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб республика бўйлаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


«Уйда ёлғиз» филмидаги ҳовли 5,5 миллион долларга сотилди

АҚШнинг Иллинойс штатида жойлашган ушбу уйнинг собиқ эгалари бинони эски кўринишини сақлаб қолган ҳолда таъмирлашган.

2012 йилдан бери ушбу машҳур уй Тим ва Трисия Жонсонларга тегишли эди. Эр-хотин уни 1,5 миллион долларга сотиб олишган. 2018 йилда улар уйнинг ташқи кўринишини сақлаб қолган ҳолда таъмирлашди. Ўтган йилнинг май ойида эса уйни сотиш ҳақида эълон берилди ва эълон берилганидан бир неча ой ўтиб 5,5 миллион долларга сотилди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Мактаб ва коллеж ошхоналари Э-аукцион орқали ижарага берилади

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар аукционда қатнаша олади:

▪️тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
▪️умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
▪️ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
▪️шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Nokia смартфонлари сотувдан олиб ташланди

Финляндиянинг HMD Глобал компанияси Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди. Компания бозордаги йирик брендлар — Apple ва Samsung билан рақобатга дош беролмади. Шу сабабли улардан воз кечишга қарор қилинди.

Nokia бозордан бутунлай чиқиб кетмаяпти — компания арзон ва кўп функцияли тугмачали телефонларни етказиб беришда давом этади. Айнан шу моделлар 2000 йиллар бошида брендни дунёга машҳур қилганди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Қўлдаги ҳар 5 та пулдан 2 таси 100 000 сўмлик банкнотдир — Марказий банк

Банк маълумотларига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги банкнотлар сони 152 млн донага етган.

Улар орасида энг кўп тарқалгани 100 000 сўмлик купюра бўлиб, у пул муомаласининг 40,9 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, 200 000 сўмлик пуллар эса йил давомида 50 000 сўмликни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиқди.

Ҳозирда барча пулларнинг 23,4 фоизи шу қийматдаги банкнотлардир.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


🚰 Гулистон шаҳрида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон шаҳрининг «Улуғ йўл» МФЙ Беруний кўчаси ҳудудидан ўтган д-300 ммли ичимлик суви қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 17 январ куни соат 12:00 дан 18:00 га қадар Гулистон шаҳрининг барча маҳалласида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилаётган маҳаллалар аҳолисига заруратга кўра ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади.

«Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз», - «Сирдарё сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


«Янги Сирдарё» газетаси гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр деб топилди

Куни кеча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танловда иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Сирдарё» газетаси «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

#Табриклаймиз

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Таъмирлаш ишлари туфайли айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон шаҳрининг Тараққиёт маҳалласи А.Салимов кўчасига йўналтирилган диаметри 159 мм бўлган ўрта босимли ер усти газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.

Шу сабабли, жорий йилнинг 17 январь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар Навбаҳор, Шодлик, Тараққиёт маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», - «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Гулистон тумани «Мевазор» МФЙдаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Жорий йилнинг 16 январь куни соат тахминан 19:27 да фуқаро Ш.Т.нинг яшаш уйининг ҳаммомининг тахминан 15 кв.м. майдонда шифт қисми ёнган. Бу ҳақда вилоят ФВБ маълум қилди.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:34 да етиб бориб, ёнғин соат 19:47 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

«Шу ўринда, барча фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз», - дейилади хабарда.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


#Матбуот_анжумани

Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар, вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Анжуманда бошқарма томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, экология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жорий этилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, экология бошқармаси фаолиятини жамоатчиликка кенг тарғиб қилишдаги фаол ҳамкорлиги учун бир гуруҳ журналист ва блогерларга экология бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Матбуот анжумани қизғин савол-жавоблар асосида ўтди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Экология бошқармаси

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Марказий банк 17 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

🇺🇸 1 USD — 12 955,26 сўм (–6,75);
🇷🇺 1 RUB — 126,44 сўм (+0,42);
🇪🇺 1 EUR — 13 327,08 сўм (-38,05).

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди, 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилиндиБатафсил

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Ибратли маҳалласининг ибратли инсонлари

Гулистон шаҳрининг Ибратли маҳалласида тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилалар сони ортмоқда.

Батафсил

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига дунёнинг энг баланд биносида Ўзбекистон байроғи тасвирланди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди

Театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У «Кўнгил кўчалари» телесериалидаги роли билан танилганди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Chevrolet Cobalt автомобиллари қайта савдога қўйилади

UzAuto Motors пули ўз вақтида тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобилларини 16 январ соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz порталида қайта контрактацияга қўйишини маълум қилди.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Марказий банк 16 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

🇺🇸 1 USD — 12 962,01 сўм (–8,99);
🇷🇺 1 RUB — 126,02 сўм (–0,02);
🇪🇺 1 EUR — 13 365,13 сўм (+56,88).

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Гулистон» жоме масжиди кенгайтирилади

Ҳозирда бу ерда сиғими минг кишига мўлжалланган қўшимча бино ҳам «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган аёл зиёратчилар учун намозхона ва таҳоратхона қурилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинди.

Таъкидланишича, қурилиш якунланганидан сўнг масжидда бир вақтнинг ўзида уч мингдан зиёд намозхон ибодат қилиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, «Гулистон» жоме масжиди 1905 йилда қурилган. 2007–2009 йилларда масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Гулистон шаҳрининг «Аҳиллик» МФЙ Ўзбекистон шоҳ кўчаси ҳудудидан ўтган Д-300 мм ичимлик суви қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида 15 январ куни соат 18:00 га қадар шаҳар бўйича ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚯 Биз яна тарғиботдамиз

Сирдарё вилояти экология бошқармаси, «Тоза ҳудуд» унитар корхонаси ҳамда Гулистон шаҳри ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда тозалик тарғиботини ўтказдик.

Ишонаман, албатта куни келиб тарғиботнинг самараси бўлади.

👉 https://t.me/guliston_yangiliklari

20 last posts shown.