Gulchehra Kamilova | Parda dizayneri


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Handiwork


• +998933847778
• Safina Pardalar akademiyasi asoschisi
• 27 yillik tajriba
• 5000+ muvaffaqiyatli shogirtlar
• Zamonaviy va klassik pardalar tikishni o'rganing

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Handiwork
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечаги мижозимизнинг самимий фикрлари 🥰


Бугунги мижозимизнинг пардаларни илиш жараёнлари!

960 0 10 24 80

Қилган ишларимиздан қизлажонлар😍

Кўриб баҳо беринг!

1.1k 0 7 26 105

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Кеча ўзимни таништириб ўтдим қизларжонлар, энди эса навбат сизники☺️

Сиз билан яқиндан танишишни, сиз ҳақингизда кўпроқ билишни хоҳлайман.

🎯 Ўзингизни таништиринг!

1. Сиз кимсиз?
2. Қайси соҳада фаолият юритасиз?
3. Мени нима учун кузатиб борасиз?
4. Қачондан бери кузатиб борасиз?

✍🏻 Ҳар бир саволга жавоб ёзиб қолдиринг — сизнинг жавобингиз мен учун жуда қадрли!

1.6k 0 1 137 32

Мен, Гулчеҳра Камилова, Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келганман. Оилалиман, 2 ўғил ва 1 қизнинг онаси, шунингдек, 8 та шириндан шакар невараларим бор. 🥰

Парда тикиш ва парда бизнесига 1997-1998 йилларда кириб келганман. Иш фаолиятим “Машҳура” ўқув марказида давом этди, у ерда ўз малакамни янада оширдим. Сўнгра мижозларимнинг сони ортиб, хонадонларга парда тикиш хизматини йўлга қўйганман.

Мижозларимга 2004 йилдан буён Хитой ва Туркиядан парда ва парда маҳсулотларини олиб келиб, уларни ўз мижозларимга етказиб бераяпман. 27 йиллик тажрибага эга дизайнер ва парда тикиш бўйича устоз сифатида мижозларимга сифатли ва замонавий хизмат кўрсатишда давом этмоқдаман.

Шунча йиллик тажриба ва етишган шогирдларимнинг кўплиги сабабли, 2018 йилда «Safina Pardalar Akademiyasi»га асос солдим. Ҳозиргача 3000 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатганман ва 5500 дан зиёд шогирдни тайёрлаганман.

🧵 27 йиллик тажриба ва 5500 дан ортиқ шогирд етиштира олган устоз сифатида, мана шу канал орқали ўз билим ва кўникмаларимни сизлар билан бўлишаман.

↗️ Уй бекалари ва яқинларингизга юбориб қўйинг. Сизларга фойдали маслаҳатлар ва янги билимлар улашиб бораман!


Мени канчалик танийсиз қизлажонлар?
Poll
  •   Сиз хақизда тўлиқ биламан
  •   Унчалик яхши эмас
  •   Фақат исмизни биламан
  •   Йуқ, танимайман
358 votes


Ассалому алайкум, барчага! 😇

Қизларжонлар 2 000 тадан ошибмиз мени бир нарса қизиқтириб қолди, ўзи мени қанчалик танийсиз?

Пастдаги постда белгилаб қўйинг, бу мен учун жуда ҳам муҳим! 👇🏻


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечаги тахланган кольцоли пардамиз!

“Карона”ларига яхшилаб эьтибор беринглар қизлажонлар 😍

Telegram | Instagram | YouTube


🪟 Парда танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Ассалому алайкум, барчага😍 Парда танлашда қийналяпсизми? Қуйидаги маслаҳатлар орқали уйингизга энг мос пардаларни топинг!

1️⃣ Ҳонанинг дизайни

Классика – ҳашамат ва нафислик.
Неоклассика – замонавий ва шинам интерьер.
Минимализм – оддийлик ва ёруғлик.

2️⃣ Матонинг тури ва сифати

Ёруғ хоналар – енгил, нур ўтказувчи матолар.
Қуёшли хоналар – Blackout ёки зич пардалар.
Ювиладиган материаллар – парваришга енгил.

3️⃣ Ранг ва ўлчам

Очиқ ранглар – кенглик ва ёруғлик.
Тўқ ранглар – ҳашаматли кўриниш.
Ўлчам – ерга теккан ёки бироз осилиб турган пардалар замонавий кўринади.

✍️ Ўз фикрингизни изоҳда ёзиб қолдиринг!

Telegram | Instagram | YouTube

2.2k 0 11 11 34

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум, қизлажонлар! 🥰

Кўриб турганингиздек, бугун биз “Театралькали ламбрекенимизга бахрамани тикдик!”

💫 “Макаронкали” ва “Дурли тошли” бахрамани бир-бирига улаб, чиройли қилиб тикиб олдик!

Telegram | Instagram | YouTube


Кўпчилик ҳозирги кунда сўраётган ва Трендда бўлган "Фея" фасонини 20 кишига мутлоқо БЕПУЛга бераман.

🎯 Ушбу фасонни қўлга киритиш учун пастдаги сўровномани тўлдиринг.

Орангиздан мени ёрдамчиларим 20 кишини танлаб олади.

Улар билан Пардада йўналишида даромад қилиш ва бизнес бошлаш, ўрганишдаги муаммолари бўйича онлайн Зоом суҳбат ўтказиб ва суҳбат сўнгида "Фея" қимматли фасонни БЕПУЛГА тақдим қиламан.

👉 Сўровномани тўлдириш

- Ҳурмат билан Гулчеҳра Камилова


📋 Театралька фасонининг тикилиши.

👇 3та видео дарсликни қўлга киритиш учун қуйидаги тугмани босинг!


Ассалому алайкум, кизлажонлар

😍 Бугун “Астарли Отварот” фасони учун қанча материал ва аксессуарлар кетишини кўриб чиқамиз!

Эни 2.5 метр бўйи 3 метрли ойна учун кетадиган мато ва аксессуарлар:

1️⃣ Тюль 7.5 метр;
2️⃣ Портьера учун 2 хил рангли материал;
3️⃣ Бўйи учун 20 см полга тахлаш хисоби учун кўшиб оламиз;
4️⃣ Демак 3.20+3.20 яна 2-ранг учун 3.20+3.20 олинади;
5️⃣ Бахрома 6.5 метр;
6️⃣ Держатель 2 та яъни 1 пара.

😘 Гўзалларим, бу йўриқномани сақлаб қўйиш эсингиздан чиқмасин! Тикувчи танишларингизга юборинг ва саҳифамга обуна бўлиб кузатиб боринг!

Саволлар бўлса изоҳларда кутаман ☺️

Telegram | Instagram | YouTube

3.4k 0 74 33 71

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😍 Тўғрисини айтсам жуда хурсанд бўлдим!

Кеча юборган сўровномамда фаол бўлиб, ўз фикрингизни билдирганингиз мени хурсанд қилди. Ҳозир эса сизлар кутган “Хонани қиммат кўрсатадиган “ТОП“ 3 та фасон!” мавзусида кичик лавҳамизни сизларга илиндим асалларим! 😘

👇 Сизларга яна қайси мавзулар қизиқ? Изоҳда ёзиб қолдиринг ва келгуси постларда ҳам фикрларингизни кутаман қизларжонлар. ☺️

Telegram | Instagram | YouTube

3.2k 0 26 23 55

Сиз учун қайси мавзу қизиқ?
Poll
  •   Баҳрама тикишнинг энг осон усули
  •   Хонани қиммат кўрсатадиган топ 3 фасон
  •   Сирли ручка.
375 votes


😕 Суҳбат қурмаганимизга ҳам анча вақт бўлибди.

Постлар сизлар учун максимал фойдали бўлиши учун қуйида кичик сўровнома юбордим. Сизларнинг фикрингиз мен учун муҳим гўзалларим. 😇

👇 Сизнинг ҳам саволларингиз йиғилиб қолгандир. Изоҳда сизларни кутаман қизларжонлар!

Telegram | Instagram | YouTube


Ассалому алайкум, барчага👋🏻
Қизларжонлар, яхшимисизлар, омонмисизлар😍

Сизларга зўр янгилигим бор! Қизларжонлар биламан мени соғиниб қолгансизлар, мен ҳам сизларни соғиндим асалларим.

Эндиликда телеграм каналимда ҳам сизлар учун парда соҳасида кўплаб фойдали контентлар улашиб бораман. Каналимизни кузатиб боринг албатта сиз учун манфаатли постлар бўлади! ☺️

Telegram | Instagram | YouTube

19 last posts shown.