Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.
Кўнгилларида дард бўлган инсонлардан дуо сўранг!:
"Чунки хазина хароба жойларда бўлади"..
(Мавлоно Жалолиддин Румий)
Янгиланиш, покланиш ойининг янги тонгларида сизларга шодлик, омад, бойлик, соғлик, даромад, хурсандчилик, ҳар бир ишингизда файзу барокатлар ёр бўлсин.
Яқинларингиз бахтига соғу- саломат бўлинг.
Оилангиз обод, хонадонингиз фаровон бўлсин.
-Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови- азобидан саклагин.
Аллоҳим-биз Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бировга мухтож бўлмаслик ҳолатини-сўраймиз.
-Аллоҳим, бизни ва яқинларимизни авф эт, тўғри йўлдан адаштирма, бизга офият бер, ҳалолдан ризқлантир.
-Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўлла
-Аллоҳим-дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар судраб борувчи (мол, жон) мушкулотга дуч келишдан:
"Бало-қазодан ва бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга сиғинамиз.
-Аллоҳим- ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўювчи қариликдан, хасталикдан, қабр азобидан паноҳ бер.
-Аллоҳим фойдаси тегмайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул бўлмайдиган дуолардан асра.
- Аллоҳим тутаётган рўзаларимизни даргоҳингга қабул қил!.
Хайрли тонгларимиз тинчлик ва осойишталик билан соғлик ва омонликда бардавом бўлсин.
"Бу дунёда бизни нима учун яратган бўлсанг-буни унуттирма!"
https://t.me/goyibyoronlar