Ғойиб эронлар масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти Чуст тумани "Ғойиб эронлар" жомеь масжидининг диний-маърифий
телеграм канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Оёғи чиройлими ёки шохи…

Бир оҳу сув ичиш учун булоқнинг оғзига борди. Сувда ўз аксини кўрган оҳу ингичка оёқларидан хафа бўлди ва уялди, аммо шу онда узун сувдаги аксида жимжимадор шохларига кўзи тушиб кўзи қувнади ва ғурурланди.

Шу вақт бир гуруҳ овчилар келиб қолди, ўлим хавфини сезган кийик ўтлоққа қараб қочди, чаққон оёқлари сабаб у овчилардан қутулиб қолди.
Оҳу айланиб-айланиб ўрмонга дуч келди ва ўрмон ичига кирди, кутилмаганда тиқилинч ўсган дарахтлар орасига шохи қисилиб, табиий тузоққа тушиб қолди.
Кўп ўтмай уни ўрмончи ушлаб олди ва оёқларини боғлаб сўйиш учун кулбасига олиб кетди.

Қўлга тушган оҳу, ўз-ўзига деди: “Мени душмандан қутқарган оёқларимдан уялгандим, хафа бўлгандим, лекин кўзимни қувонтирган, мен фахрланган шохларим мени тузоққа туширди...”

Эҳтимол, баъзида биз шикоят қиладиган ва ношукрлик қиладиган нарсалар кўтарилишимиз зинапояси бўлар.
Биз мағрурланадиган нарсаларимиз эса бизнинг қулашимизга сабабчидир...


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


#ИБОДАТ

Тўрт нарсани кундалик ҳаётингизда асло ташлаб қўйманг:
1. Фарз намозни ўз вақтида ўқиш.
2. Тонг ва кечки зикрларни доимий ўқиб юриш.
3. Қуръон тиловатида мунтазам бўлиш.
4. Ота онанинг ҳаққига дуода бўлиш.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тонг

☁️🌦Ассалому алейкум! 
Янги тонги муборак бўлсин!❄️

Аллоҳ таолодан бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сўраб қоламиз.

Бугун ёнингизда муҳаббат, осмонингизда хотиржамлик, дилингизда покизалик юришини, омад эса чўнтагингизда бўлишини тилайман.

Хаёлингизга меҳмон бўлган фикрлар фақат тонг қуёшига ўхшаб эзгуликка тўла бўлсин!
Хайрли тонг, азиз яхшилар!

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar
https://t.me/Goyiberonlar
https://t.me/Goyiberonlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиқилманг, бари ўтиб кетади. Муҳими, умидингизни сўндирманг…
Сизнинг шайтондан фарқингиз шу!

Хайрли тун, азизлар!
Яхши дам олинг🥰


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


▪️Олим Альберт Эйнштейн АҚШдаги Принстон университетида ишлаган даврда ҳар куни 2,4 км масофани пиёда босиб ўтиб юрар эди.

▪️Эйнштейннинг пиёда юришни одат қилгани фақат жисмоний зўриқишдан қутулиш учун эмас, балки унинг фикрича, юриш хотирани мустаҳкамлайди, ижодий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини оширади. Шунингдек, у пиёда юриш мияни салбий фикрлардан қутулишга ёрдам беради, мураккаб фикрлаш функцияларига жавобгар бўлган қисмларни ором олдиради ва инсонга бахт ҳиссини бағишлайди, деб ишонган.


https://t.me/Goyiberonlar


Нега Бомдод намози айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилади?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар.

Ўзига ибодат қилаётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


#Кун_ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта қоқсин, чунки шайтон унинг димоғида тунайди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.



Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


#Хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум.
Якшанба куни муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!


Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar
https://t.me/Goyiberonlar
https://t.me/Goyiberonlar


#КЕЛАЖАК

Бошланғич мактабни келажак учун ўқидим. Кейин менга: “Келажак учун ўрта мактабни ўқи”, деб айтишди. Кейин: “Келажак учун лицейни ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун бакалавр ўқи”, дейишди. Кейин: “Келажак учун иш топ”, дейишди. Кейин: “Келажак учун оила қур”, дейишди. Кейин эса: “Келажак учун фарзандни кўпайтир”, деб айтишди..

Мана, ниҳоят, бугун ёшим 77 га етганида ушбу мақолани ёзмоқдаман. Ҳануз ўша келажакни кутиб яшаяпман. Кейин билсам, ўша келажак буқа қувлаб етиши учун унинг шохига илиб қўйилган бир парча қизил мато экан. Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки келажакка етиб борилганида у ҳозирга, ҳозир эса ўтмишга айланаркан. Сўнг янги келажак билан тўқнаш келинар экан. Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ сендан рози бўлиб, дўзахидан омонда қолиб, жаннатига равона бўлишинг экан


Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

❓1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
18 январь, 2025
18 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ВАТАН

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ЮКСАК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдуғаффор Нишанов,
Поп тумани “Сой” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Юнусхон Умаров,
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ОЛИЙ МАҚСАД.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме масжид имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Насиҳат

Эр ва аёлга маслаҳат

Агар аёлингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг! 
Ғазабни бошқара олишга аёл кишидан кўра кўпроқ қодир эканингиз учун талоқ бериш ҳуқуқини Аллоҳ унгамас, сизга берди...

Агар эрингиз ғазабингизни келтирса, Аллоҳни эсланг!
Эр кишидан кўра кўпроқ сабр қила олганингиз учун Аллоҳ жаннатни сизнинг оёқларингиз остига қилиб қўйди...

Ҳаётингизни гўзал ўтказиш иккингизнинг қўлингизда.
Шу озгина ҳаётни дўзахга айлантирмай, чиройли яшанг.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН СОАТ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Қайси мусулмон ўша соатлардан бирида Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатдан изланглар", - дедилар".

Абу Довуд ва Нисоий ривоят қилишган.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


#ҳадис

Пайғамбаримиз( ﷺ)га саловатларни кўпайтирайлик!

Аллоҳумма солли алаа саййидинаа Муҳаммадин ва аалиҳи васоҳбиҳи васаллим

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.

Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Каналга уланиш:
https://t.me/Goyiberonlar

20 last posts shown.