Биз ит эмасмиз!
Бу видеодаги рус миллатига мансуб кимса ўзбекларни “ит” дея ҳақорат қилди. Бизларни итга ўхшатди. Бу бутун бошли миллат учун жуда ҳам уятли ва таҳқирли ҳолат. Бир нарсага доим тушунмай келганман, нима бизни халқаро миқёсида миллатимизни ҳимоя қиладиган ва бизларга қилинаётган ишларни жавобини сўраб оладиган, халқаро сиёсий кучга эга бўлган инсонларми, сиёсатчиларми дегандек… наҳотки бўлмаса?
Агар Ўзбекистонда чет эл фуқоросига нисбатан қўполлик қилиб кўринг, ўзингизни қаерда кўрасиз! Тўғри, ўтмишимиз буюк тарихга эга, аммо ҳозирги кунда халқаро миқёсда ҳурматимиз қолмаётгандек гўё.
П/С: Ҳа айтганча ТИВ бу масалага вақтида эътибор қаратмаса, бунданда кучли камситилишларга тайёр туришимиз керак. Ор-номусингиз бор бўлса, сўраб олинглар ҳурматли ТИВ вакиллари. Биз “ит” га ўхшатиладиган миллат эмасмиз!
@demokratuzb