O‘zkomnazorat


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi
🌐 https://gis.uz/
📞1144
📥 info@gis.uz
📲 https://www.facebook.com/uzkomnazorat
📲https://www.instagram.com/uzkomnazorat

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 “Ўзкомназорат” Инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар бўйича маълумот

Инспекция ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова иштирокида брифинг

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган радиохалақитларни аниқлашда 33 та ноқонуний қурилмалар фаолиятига чек қўйилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкомназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 13 101 та назорат тадбирлари, хусусан 149 та объектларда ўрганиш ҳамда 12 952 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди.

Назорат тадбирларида 3 828 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича идора ва ташкилотларга 20 та тақдимнома, кўрсатма, 637 та огоҳлантириш ва 114 та хулоса ҳамда таклифлар берилиб, ижроси назорат қилинди.

Қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилмаган 61 та шахсга, жумладан 39 нафар жисмоний ва 22 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

2024 йилнинг I чорагида соҳага оид 2 806 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 75,0 фоизи, яъни 2 001 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 2 198 таси Инспекциянинг 1144 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га йўлланган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📌«Ўзкомназорат» Инспекциясида «Ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Ҳозирги оммавий коммуникация воситаларининг шиддат билан ривожланиб, интернет тармоқларидаги хизматлардан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бориши, бу борада ҳар биримизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишимизни талаб этмоқда.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе с государственным визитом. В столичном аэропорту высокого гостя встретил Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон.

По прибытии глава нашего государства посетил площадь «Дусти» и возложил венок к памятнику Исмоилу Сомони.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: AOKA - Rasmiy kanali
📢 18 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фанлар академияси Санъатшунослик институти олимларнинг тадқиқот натижалари, институтда амалга ошираётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Омина Азизова, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Forward from: Sherzod Shermatov
Яхши хабар: камида 10Gb мобиль интернетга эга тарифларни ўртача ойликка нисбати бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши ўринда эканлиги эътироф этилди

Broadnabd Genie томонидан тузилган Мобиль маълумотлар ҳамёнбоплиги индексида (Mobile Data Affordability Index 2024) 179 та давлатларда ўртача ойлик ва камида 10Gb интернет ишлатиш ушбу ойликни қанча қисмига тўғри келиши таҳлил қилинган. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий осиё давлатлари орасида энг яхши ва дунёда 43-ўринда деб топилган.

Ушбу жадвални 10Gb интернетни ишлатиш нарҳи (Mobile data cost) бўйича таҳлил қилинса бу кўрсаткичда Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобиль интернетга эга эканлиги кўрсатилган.


#биласизми

📌 Магистрал канал — иккита коммутация тугунини боғловчи жиcмоний канал. Коммутация тугунлари билан бирга магистрал каналлари маълумотлар маршрутлаш тармоғини ташкил қилувчи асосий таркибий қисмлардир.

Магистрал канал кўп сонли тизимлар томонидан йўналтирилган маълумотларни узатиш учун мўлжалланганлиги сабабли, у айниқса катта ишончлик ва юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шунинг учун магистрал каналлар одатда эфир, оптик кабел ва коаксиал кабеллар асосида қурилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Тошкент вилоятининг Нурафшон тумани ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг телекоммуникация йўналишидаги мурожаатлари «Ўзкомназорат» Инспекцияси томонидан ижобий ҳал этилди

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


📲Уйингиздан чиқмаган ҳолда муаммонгизни ҳал этинг!

Ҳурматли фуқаролар агар сизда интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар бўлса, "Ўзкомназорат" Инспекциясининг қисқа рақамли 1144 Ишонч телефони, "Алоқа назорати" телеграм гуруҳи ҳамда "Алоқа назорати" мобил иловасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мазкур қисқа рақам (1144) ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида фуқаролар учун хизматидадир.


"Ўзкомназорат" Инспекцияси ва унинг ҳудудий шўъбалари барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради.


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


📌Сирдарёда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштиришга оид вазифа ва лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати мониторинг қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича «ақлли сув» тизимини жорий этиш ҳамда сув насос станцияларида сув истеъмоли ҳажмини мониторинг қилиш, хусусан, электр энергия сарфини онлайн назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш белгиланган.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


#биласизми

Симсиз локал тармоқ
— маълумотлар эфир орқали узатиладиган ва қурилмалар кабелларсиз уланган локал тармоқ ҳисобланади.


Forward from: Sherzod Shermatov
Аксарият вазирлик ва идоралар раҳбарлари биздан энг кўп сўрайдиган масаласи бу рақамлаштириш бўйича яхши кадрлардан ёрдам, лекин Президентимиз томонларидан АйТи компанияларига яратилган шароитлар туфайли яхши кадрларга талаб юртимизда жуда қаттиқ ошган ва уларни орасидан давлат ташкилотларини режимида ишлай оладиганларини топиб тавсия этиш жуда қийин масала. Охирги 2 йилда юртимизда чет эл капитали иштирокидаги АйТи компаниялар 20 бараварга ошганини ўзи ҳам юқори малакали АКТ мутахассисларига талаб янада ошганидан далолат.

Шунинг учун UZINFOCOM интеграторимиз қошида USTUDY ўқув марказини ташкил этдик ва 17 апрель 12:30га режалаштирилган очилиш маросимига барчани таклиф этамиз. Жойлар чегараланганига олдиндан рўйхатдан ўтишни тавсия қиламиз: @USTUDY_uz_bot

USTUDYни энг катта устувор томони нафақат теоретик билим ва хорижий тажриба ўргатилади, балки давлат ташкилотларида ахборот тизимларини амалда жорий этиб ишлаётган раҳбарлар ва мутахассислар реал ҳаётдаги ҳолатлар билан боғлаб дарс ўтадилар ва келгусида энг зўр битирувчиларни Рақамлаштириш вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардаги рақамлаштиришга масъул бўлинмаларга тавсия қилиш имкони бўлади.

Батафсил маълумот: https://t.me/ustudy_uz/18


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📍Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топишнинг қулай механизми

Навоий вилоятининг Кармана туманида аҳолининг мобил алоқа, почта хизматлари, кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ҳамда телекоммуникация соҳасига оид қатор мурожаатларни тинглаш ҳамда тегишли тартибда ҳал этиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар масъуллар томонидан тингланиб, ўз ечимини топди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


#биласизми

✔️ Глобал ахборот жамияти хартияси
— 2000 йил 22 июль куни Япониянинг Окинава шаҳрида бўлиб ўтган “саккизлик” саммитида қабул қилинган. Хартиянинг кириш қисмида, ахборот-коммуникация технологиялари йигирма биринчи аср жамиятининг шаклланишига таъсир қилувчи энг асосий омиллардан биридир дейилган.

Шунингдек, уларнинг инқилобий таъсири инсонларнинг турмуш тарзи, таълими ва фаолияти ҳамда ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро алоқасига тегишлилиги таъкидланган.


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азиз юртдошлар!

«Ўзкомназорат» Инспекцияси жамоаси барча мўмин-мусулмонларни ва юртимиз аҳлини муборак Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр билан чин қалбдан самимий муборакбод этади.

Халқимизнинг шу муборак кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Ҳар бир хонадонга қут-барака, соғлик-омонлик ва бахт саодат тилаймиз!


Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Insta
gram‌‌|Youtube


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


💻 Транспорт бошқармаси ходимлари учун ахборот хавфсизлиги бўйича семинар ташкил этилди

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласига янада кўпроқ эътибор қаратишдан иборат.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube



18 last posts shown.