Posts filter


Зўр-ку


Германияда дам олиш кунлари шовқин солиш мумкин эмас. Полиция чақириб, жалоба қилишади.

Техникалар шунга мосланган, пылесосларнинг овозсиз режими ҳам бор экан 😂


Узкард: 9860030126181756
Сбербанк: 2202206392679184

Имкон қадар ёрдам беринг 🙏


Қилаётган ишларим, танлов, қарорларим афсуслантирмасин, деб кўп сўрайман. Яна бир марта билдимки, фақат сўраш камлик қиларкан.

Нега бир оғиз байрам куни хабар олмадим улардан? Нега табрикламадим, хол-аҳвол сўрамадим?

Мана шу армон энди.

Суҳбатларнинг биринчиси ҳам, афсуски, сўнгиси ҳам 2024 йил ёзида қолди.

Хасратлашиш эса …


Минг афсуски, Сиз ҳақингизда раҳматли деб гапиряпман 🤧

Раҳматли, Бахтиёр ака билан мени Қорақалпоқ сафари таништирган.

6 та туманга қилган сафаримизнинг 3-4 тасида Бахтиёр ака билан бир жамоада бўлдик.

“Бедана”ни яхши танишим, болагимда кўп қулоғимга чалинганига қарамай, муаллифи билан ўшанда биринчи марта кўришишим, у ҳақда илк бор билишим эди. Кейинроқ оилавий узоқроқ таниш бўлиб ҳам чиқдик… Шундан кейин “кўкчали” деб хазиллашар эди мен билан…

Қорақалпоқ тадбирларидаги бўш вақтимизда, айниқса, овқатланиш вақтида Бахтиёр ака билан анча суҳбатлашардик. Шундай тушликлардан бирида сезиларли даражада кўп У дунё ҳақида гапиргандилар. Одам қилаётган амалини таҳлил қилиши, фақат бугунини эмас, оҳиратини ҳам ўйлаши кераклигини айтгандилар. Ҳозир ўйласам этим жимирлаяпти.

Бахтиёр Султонов ўша командадаги бир қатор сафдошларидан санъатидан ташқари, одамийлиги билан ҳам ажралиб турарди.

Ўшанда мен учун жуда ёқимсиз бир вазиятдан кейин мени мақтаб, ота-онамга оқ-қорани ажратганим учун раҳмат айтган, тўғри тавсиялар берганди. 😣

Ота-онанг ким бўлиб ишлайди? Палагинг жуда тозага ўхшайди, деганди, раҳматли 😪 Биринчи марта кўриб турган бўлсаям қизим деб мурожаат қиларди.

Яхшиямки, умрини охирида бўлса ҳам шундай инсон билан учратди. Яхшиямки…

Сафардан қайтганимиздан кейин гаплашганимда тўйингга чақирмасанг хафа бўламан, ўзим хизматда бўламан, деганди, кутмади…


Хайрли йиллар ва иш ҳафтаси тилайман )


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024 жуда чиройли йил бўлди

Мен билан содир бўлган ҳамма-ҳаммасидан розиман, миннатдорман!

2025 ва ундан кейинги йиллар барча мақсадларимизга етайлик!

🥳🥂


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Агар сиз махсулот учун пул тўламасангиз, демак ўзингиз махсулотсиз

Ҳар қандай ривожланган технология сехр-жодудан фарқ қилмайди

Ўз мижозларини фойдаланувчилар деб атайдиган фақат 2 та саноат бор: наркотика ва дастурий таъминот

Агар сиз мамлакат аҳолисини назорат қилишни хоҳласангиз, Фейсбукдан самаралироқ инструментни тополмайсиз

1996 йилдан кейин туғилган болалар ўрта мактабдаёқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчисига айланган илк авлоддир.

Социальная дилемма фильмидан


Forward from: Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тарибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/12/29/dok-1-maks/

Telegram | Instagram | YouTube


Яна битта ақл тишимни олдирдим.

Ўзи инсонда пайдо бўлишдан нима экан бу тишнинг мақсади? Узоқ яшаймайди, тўғри жойлашолмайди, чайновда ҳам деярли иштирок этмайди. Хуллас, касал бўлиб, оғримагунча бори ҳам билинмайди.

Туғилиб, ўрнини топмай кетадиганларга ўхшайди. Лекин номи ажойиб 😄

24. Dec.


Кўп қаҳва ич, ёрқин лаб бўёғи сурт ва ҳеч қачон сенга керак бўлмаган ҳаётга рози бўлма.

Моника Белуччи шунақа деган экан.


Ўқиганини яхши эслаб қолиш техникаси 🧚🏼‍♀️

Кўриш, эшитиш хотирасига қўшимча равишда яна бир хусусиятга яхшиямки, эътибор бериб қолдим.

Сўз ёдлашда қўлим бирор иш билан банд бўлса, ёдлаганларим яхшироқ эсимда қоларкан. Буни икки хил ҳолатда кузатиб, ўзим учун тасдиқладим.

Ишлаётган вақтимда вазифаларни иш(дан кейин ёки ораси)да қилиб, сўзларни асосан йўлда ёки уйда — кетишга тайёрланаётганимда ёдлардим. Йўлда ёдлаганларим унча ёдда қолмасди. Чунки диққатим жуда тарқоқ ва чалғиш учун сабаб қидириб туради. (

Лекин масалан, ойна олдида бир нималар суртиб ёдлаганларимни яхши этиб берардим 😄

Ану куни салат қилаётиб текст ёдлагандим, яхши ёдимда қолди, тузукроқ гапириб бердим, бўларкану дедим ўзимга. )

Аслида, мана шу мен учун ҳаммасиданам муҳими. Қилаётган ишимдан энг аввало, ўзимнинг кўнглим тўлиши.

Шунақа «мен»им ёқади менга. Чарчаган лекин ҳеч қайси ишини охиригача қойиллатолмаган, атрофдагилар улгармагани учун ачинадиган ва унчалик бўлмаган натижаларни ҳам мақтайдигани эмас.

#ichwillnachdchlfliegen #nützlich


“Янги туфли”

Америкалик рассом Джейн Буччи асари


B! 😇

Ich bin sehr glücklich und dankbar 🙂‍↔️🙏


Истамбул университети кутубхонасидан кўринадиган манзара


Яндекс 2025 йил Ўзбекистонда маркетплейс очаркан


Мукаммал! 🔥

Бизда ҳам бор эди, "Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида" дегани. Лекин ишлайдими, йўқми, билмадим.

Агар ишласа, кечaси караоке айтгиси келиб қоладиган қўшнимиз бор, ўша билан синаб кўриш керак


Forward from: davletovuz
Work and Travel каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилади

Президент топшириғига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўради.

Келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Work and Travel” каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилади.


Adventskonzert

2 декабрь куни Германия элчихонаси бошчилигида, Тошкентдаги Рим-католик черковида Weihnachten олди концерт ўтказилди.

Озгина зерикарлилигини айтмаганда, янгича нарса кўриш, янгича муҳит, маданият қизиқ бўлди.

Немисларни ҳам кўрдик, лекин круцель 🥨 еб кўролмадим. /

Бизда шуни ўхшатиб қиладиган жой бормикин ўзи?


Бахтли (ёки қувноқ) қабристон

Руминиянинг Săpânța коммунасида дунёга машҳур қабристон бор экан. Ундаги қабртошлар рангли, оригинал суратлар билан содда санъат услубида безатилиб, унга марҳумни тасвирловчи, ҳаёт йўлига оид поэтик матнлар ёзилади.

Бу ер туристлар ва маҳаллий аҳоли учун очиқ осмон остидаги музей каби манзилга айланган.

"Қабристондаги рангли хочлар умуман қайғули кўринмайди, шунинг учун ҳам у "Der Fröhliche Friedhof" (Қувноқ қабристон) деб ҳам номланади", деб ёзади китобда.

20 last posts shown.