Географлар фаолияти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


• Географлар учун маълумотлар ва мулохазалар канали

• видеолар
• ҳариталар
• мақолалар
• Мурожаат ва админ билан боғланиш учун:
@Karimov_lslombek га ёзинг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азим Тошкент шаҳримизга тоза ҳаво керак.

@Geograflar_faoliyati


Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Малайзиянинг Meraque компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақилли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

@Geograflar_faoliyati


Онлайн дарсларимиздан лавҳалар.
Ҳозирда аттестация ва миллий сертификат гуруҳларимизда онлайн дарслар ҳафтада 5 кун 2 соатдан ўтилмоқда. Дарслик ва атлас маълумотлари бир вақтда мукаммал тарзда тушунтириб берилмоқда.

Гуруҳга қўшилмоқчи бўлган географлар @Karimov_lslombek га ёзиб қўшилишлари мумкин

Каналга обуна бўлинг 👉
@geograflar_faoliyati
@Respublika_geograflari


Бу давлат жойлашган қитъа жаҳон табиий газ заҳираларининг 80% ига эгалик қилади. "Биқини"даги давлат табиий газ заҳиралари бўйича жаҳонда 4- ўринда туради. Ўзи эса табиий газ заҳираларининг ҳажмига кўра 14- ўринда туради. Энг қизиғи бу давлатда атига 3 ой давомида ҳарорат - ° дан пастда бўлади. Лекин ҳар йили энергия кризисини бошидан ўтказади. Айтганча бугун бу давлат ССР мақомида ташкил этилган. Топингчи гап қайси давлат ҳақида кетмоқда???

@Geograflar_faoliyati


❗️Атроф муҳитга таъсири юқори корхоналар Тошкент ва вилоят марказларидан кўчирилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг билдиришича, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида атроф-муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатадиган янги лойиҳаларни амалга оширишнинг тақиқланиши, шунингдек, мавжуд 168 та саноат корхонасининг босқичма-босқич кўчирилиши ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлайди.

@geograflar_faoliyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Alisher Navoiy qabrini ziyorat qilish uchun Afg'onistonga tashrif

@geograflar_faoliyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хитойликлар Навоийдаги олтин конларига пул тикмоқда

Олтин қазиб олувчи компаниялар 4 феврал куни Навоий вилоятидаги 31 та олтин участкасини қўлга киритиш учун электрон аукционда рақобатга киришди. Лотлардан бирида савдо 10 соатдан ортиқроқ давом этиб, актив нархи бошланғич нархдан 110 баробаргача қимматлади.

©Kun .uz

@geograflar_faoliyati


Онлайн дарсларимиздан лавҳалар.
Ҳозирда аттестация ва миллий сертификат гуруҳларимизда онлайн дарслар ҳафтада 5 кун 2 соатдан ўтилмоқда. Дарслик ва атлас маълумотлари бир вақтда мукаммал тарзда тушунтириб берилмоқда.

Гуруҳга қўшилмоқчи бўлган географлар
@Karimov_lslombek га ёзиб қўшилишлари мумкин

Каналга обуна бўлинг 👉
@geograflar_faoliyati
@Respublika_geograflari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра ошади

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Ишлаб чиқарилганига:

3 йилдан ошмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (аввал 30 баравар);

3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210  баравари (аввал 90 баравар) миқдорида утилизация йиғими ўрнатилмоқда.

@Geograflar_faoliyati


Метан газ биз учун ё хаёт — ё мамот, ё нажот — ё халокат, ё саодат— ё фалокат масаласидир.

#Бугунги_ахволимизга_мос_хақиқат

@geograflar_faoliyati


🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон афғон учувчилари олиб ўтган вертолётларнинг бир қисмини АҚШга қайтардиОАВ

Бу ҳақда «Америка овози» телеканали Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтган тадбирда қатнашган Пентагон расмийларига таяниб хабар берди.

«Толибон»дан қочган афғон учувчилари Ўзбекистонга олиб ўтган Америка самолёт ва вертолётларининг аксарият қисми республикага берилган. Пентагон яроқли деб топган техник воситалардан еттитаси – Black Hawk вертолётлари ҳозирда АҚШга қайтарилган, дея маълум қилди телеканал мухбири Навбаҳор Имамова.

@geograflar_faoliyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ Газ "заправка"ларда чеклов қачонгача давом этади?

Чеклов нега ўрнатилди?

П.С; Етмиш еттинчи марта ёлғон гапирган энергетика вазирлиги маъсуллари 78- мартасида хеч қачон рост гапирмайди. Газга бой мамлакатимизда кузатилаётган энергия кризиси хали юз йиллар ўтиб авлодларимиз томонидан чуқур хўрсиниш, ғазаб ва алам билан дарсликларда эсланади. Ўша авлод бир-бирига нега газимиз бўла туриб одамлар ис газидан ўлгани, нега газимиз бўла туриб кмлаб автомобиллар навбатларда тургани, нега газимиз бўла туриб одамлар совуқда "таппи" ёқгани хақида бош қотиришади. Саволлар битта бўлади. Нега, нега ва яна нега?

Ўзи нега газга бой мамлакатимизда хар йили шунақа бўлади. Нега???

@geograflar_faoliyati


💰Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?

🔺Энг юқори маошлар:

− молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
− алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
− транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм.

🔸Ўртача маошлар:

− саноат соҳаси – 6,4 млн сўм;
− савдо соҳаси – 6,2 млн сўм;
− қурилиш соҳаси – 5,9 млн сўм.

🔻Энг кам маошлар:

− соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,4 млн сўм;
− таълим соҳаси – 3,6 млн сўм.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни (Тошкент шаҳрида 9 млн сўм) ташкил этди.


👉 ✅«Ўқитувчи» канали

👉 👍Ойлик маошни ҳисобловчи бот

@Geograflar_faoliyati


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Kamchatka

Kamchatka – Rossiyaning Uzoq Sharqida joylashgan yirik yarim orol.

🔰Maydoni: ~ 270,000 km²

🔰Aholisi: ~ 300,000 kishi

🔰Poytaxti: Petropavlovsk-Kamchatskiy

🔰Joylashuvi: Tinch okeani va Oхota dengizi o‘rtasida

🔰Tabiati: Vulkanlar (160 dan ortiq, 29 tasi faol), geotermal manbalar, daryo va ko‘llar

🔰Iqlimi: Sovuq mo‘tadil, qish uzun va qattiq, yoz qisqa va salqin

🔰Faoliyat: Baliqchilik, turizm, geotermal energetika

Kamchatka tabiatining o‘ziga xosligi sababli, u UNESCO ro‘yxatiga kiritilgan. Yarim orolda Klyuchevskaya Sopka – Yevroosiyo materigidagi eng baland faol vulkan (4,750 m) joylashgan.

@Geograflar_faoliyati


🇨🇳🇲🇳 Хитой Мўғулистонни ўз таркибига қўшиб олишни таклиф қилди

Хитой ҳукумати Мўғулистонга ўзининг таркибига қўшилиш таклифини билдиргани ҳақида ишончли манбалар хабар бермоқда. Ушбу таклиф Хитойнинг иқтисодий ва ҳарбий қудратини ошириш стратегиясининг бир қисми экани айтилмоқда.

Инсайдер маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати Мўғулистон раҳбарияти билан махфий музокаралар олиб бориб, қўшилиш эвазига катта миқдорда сармоя ва инфратузилма лойиҳаларини таклиф қилган. Аммо Мўғулистон томони ҳозирча расмий жавоб бермаган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, агар бу режа амалга ошса, Марказий Осиё геосиёсий харитаси буткул ўзгариши мумкин.

Расмий Пекин ҳозирча ушбу хабар бўйича изоҳ бергани йўқ.

@Geograflar_faoliyati


Uzbekistan Airways яқиндан Европа ҳудудига парвозларни Россия ҳудуди орқали эмас, пастдан, аниқроғи Озарбойжон, Туркия орқали амалга оширишни бошлаган.

@Geograflar_faoliyati



17 last posts shown.