Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, куч ишлатди
Ижтимоий тармоқларда эркак киши роддомда хамширанинг сочидан тортиб судраб чиқаётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат тўғрисида ахборот берди.
Маълум қилинишича, 25 август куни Ўзбекистон тумани Нурсуҳ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро М.С. туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимига қабул қилиниб, 26 август куни соат 16:00 ларда оғир аҳволдаги чақалоқни дунёга келтирган. Чақалоқ 27 август куни соат чамаси 12:20 да вафот этган.
Шифокор Ҳ.Н. гўдакнинг буваси, фуқаро С.С. ни чақириб, унга вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилган. Бироқ С.С. туғруқни олиб борган Ю.А. нинг олдига бориб, уни сабабсиз сочидан тортиб, ташқарига судраб олиб чиқиб, жиддий тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/27/fergana-incident/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb