Ўзбекистон туманида оммавий сайёр қабул ўтказилдиФуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят сектор раҳбарлари томонидан олис ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Навбатдаги қабул Ўзбекистон туманида ташкил этилиб, унда вилоят ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этди.
Қабул жараёнида ички ишлар органлари фаолиятига бевосита алоқадор бўлган 12 та мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, 5 таси жойида ижобий ҳал қилинди.
4 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, қолган 3 та мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram