Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш – мўл-кўлчилик гарови
Фурқат туманида аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш мавзусида буйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев бошлилигида Марказий банк, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларининг бошлиқлари, туман секторлари раҳбарларининг ўринбосарилари, туманддаги ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла еттилиги ҳамда миришкор деҳқонлар вакиллари иштирок этдилир.
Семинарда асосан аҳолига ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда даромадли маҳсулот етиштириш, "бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида тўқсонбости экинларини экиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, семинар давомида мутахассислар томонидан мавжуд экин майдонларидан унумли ва самарали фойдаланиш, ердан йил давомида бир неча марта ҳосил олиш, етиштирилган ҳосилни экспорт қилиш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш жараёнларнинг ташкилий-амалий жиҳатлари муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.
https://t.me/furqataxborotxizmati