Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Билингки жамоатчилик назорати бўлмаган ерда, ривожланиш хам, адолат хам бўлмайди.
Хар ким ўз муаммосини таниш-билиш орқали хал қиладиган ерда коррупция сўнмайди.
Ўз хуқуқини билмай, илтимос орқали иш битадиган ерда қонун бўлмайди.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туринглар саҳарликка

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон келди, Рамазон!

Рамазонда ҳаммага куч-қувват, сабр-тоқат, мустаҳкам иймон ва қалбларга осойишталик тилаймиз.
Келаётган Рамазон ойи муборак азизлар...

@fuqarolardan_murojaatlar


Рўзадор ходимларга иш вақтида қўшимча дам берса бўладими?

Иш берувчи ходимларнинг эътиқодини ва диний расм-русмлардан иборат бўлган амалларини тўғри тушунган ҳолда уларга қўшимча енгилликлар бериши мумкин, деб ўйлайман.

Масалан, Меҳнат кодексининг 204-моддаси биринчи қисмида “иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак” дейилган.

Яъни, мисол учун 5 кунлик иш хафтасида кунига 8 соатдан ишлайдиган ходимларга 2 соатдан кўп бўлмаган, лекин 30 дақиқадан кам бўлмаган кунлик танаффус вақти берилиши шарт.

Бизда кўплаб ташкилотларда ходимларга халқ тилида “обед” дейиладиган 1 соатлик (13.00 дан 14.00 гача, ёки 12.00 дан 13.00 гача) бўлган кунлик танаффус вақти берилади, тўғрими? Яъни, 1 соат.

МКнинг 204-моддасида кўрсатилган юқоридаги қоидада дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффус вақти 2 соатдан кўп бўлмаслиги кераклиги айтиляпти. Яъни, бу яна 1 соатгача танаффус вақти берилиши мумкин, дегани.

МКнинг 204-моддаси иккинчи қисмида “дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади” дейилган.

Эътибор беринг, бу қоидага кўра кунлик танаффус вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳам белгиланиши мумкин.

Демак, ҳулоса шундай: агар ишхонада кунлик танаффус вақти 1 соат қилиб белгиланган бўлса, бироз дам олиб олишлари учун рўза тутувчи ходимларга, ўзаро келишувга асосан яна 1 соатгача бўлган қўшимча танаффус берилиши мумкин.

Лекин эслатиб ўтамиз, рўзадор ходимларга бундай қўшимча енгиллик бериш ёки бермаслик масаласи иш берувчининг мутлақ ихтиёрига боғлиқдир. “Бизга шундай имконият қилиб беринг” деб ҳеч ким уни мажбурлай олмайди.

Бу ☝️постимиз Рамазон ойида кўпроқ савоб оламан ва рўзадорларга иш кунида қўшимча дам бераман деб ўйлаб турган раҳбарларга тегишли.  Постни уларга юбориб қўйишингиз мумкин.

Yurist Saidali Muxtoraliyev

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...

@fuqarolardan_murojaatlar


РАМАЗОН КEЛДИ-РАМАЗОН

Аллоҳим бу ойни барчамизга Мағфират ойи, Барокат ва Саодат, Ҳидоят ва мехр-оқибат ойи қилиб Бер 🤲🏻

Рамазон муборак бўлсин!

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Холажоним рамазон ойи муборак бўлсин

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг


@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
УКАЖОНИМ!

Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин!


Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ОПАЖОНИМ!

Кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин!


Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тоғажоним рамазон ойи муборак бўлсин

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онажоним рамазон ойи муборак бўлсин

Яқинларни биринчилардан бўлиб табриклан

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарнинг Рамазон ойи табриги эълон қилинди.

✔️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:

Бизга мурожаат учин👇
https://t.me/qonundoirasidauzrobot

@fuqarolardan_murojaatlar


Мактаб ва болалар боғчаларида наврўз байрами учун пул йиғиш қатъиян ман этилади

Таълим вазирлиги таълим муассасаларида таътил (Наврўз) учун пул йиғиш қатъиян тақиқланганлигини эслатади.

Агар сиз мактабларда ёки болалар боғчаларида пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатларни билсангиз," ишонч телефони " га қўнғироқ қилинг  (75)-221-33-14.

✔️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:

Бизга мурожаат учин👇
https://t.me/qonundoirasidauzrobot

@fuqarolardan_murojaatlar


Куни кеча 9-март куни Элликқалъа тумани ҳокими В. Б. Ниязимбетов раҳбарлигида тумандаги овул, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими йиғилиш давомида маҳаллаларда  ажратилган  маблағларнинг мақсадли  сарфланиши,  аҳоли бандлигини таъминлаш,  аҳолига имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш, маҳаллаларда  оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда  айни пайтда амалга оширилаётган уларга алоқадор топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.  Бажарилиши лозим вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

✔️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:

Бизга мурожаат учин👇
https://t.me/qonundoirasidauzrobot

@fuqarolardan_murojaatlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани, 80-мактаб директори ўқувчиларни калтаклабди, ҳолат бир йил олдин содир бўлган, лекин директор таълим ходими сифатида ўқувчиларни калтакламасдан қонуний чора кўриши керак эди.

✔️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:

Бизга мурожаат учин👇
https://t.me/qonundoirasidauzrobot

@fuqarolardan_murojaatlar




У хужжатлар хаммаси бор прокуратура текширса бўлади хали харакатдаги хужжатлар архивда хам эмас ўтказилган пулларни банкдан чиқади шартномалари хам бор наклоднойлари хам бор


Қорақолпоғистон республикаси прокурори Эркабой Тажиев назоратга олишини сўраймиз деб элон қилаверинг хаммаси аниқ исботи билан бу малумотлар


"Тахиатош нефт базаси" МЧЖ директори Пазыл Бабаназаров ўтган сафарги постда элон қилинган малумотларда кўрсатилган камомадни ёпиш учун "кафолат хати" билан берганмиз деган бахона қилганди эсингизда бўлса, аслида эса.
Кафолат хати билан берилган  дизель екилгисидан 10% доляси бор, бунга мисол Тахиатош нефт базасидан Элликкалъа филиалига 95 585 FAA ракамли  бензовозда 4000 литр жтл дизел ёқилғиси чикарилган, аслида эса бу пустой накладной булган.
Кейин эса 1млрд 100 млн сумдан 2 дона Исузу русумли автобензовоз ПАЗС учун пул утказилган, хакикий нархи эса автосалонда 842 млн сумдан турипти , хар бирини устидан 10 минг $ олган бунга ким "кафолат хати" берган экан?
Бензовозлар хали хам етиб  келмаган.
Буларнинг хаммасидан комплаенс назорат ходими Мансурнинг хабари бор бироқ юқорига етказмайди.
Кейин Нукус-1 АЕКШ ни сотиб олишда асли нархи 1,1 млрд булса хам аукционда сунъий кушилган узига тегишли фирмани қатнаштириб  1,8 млрд сўмга сотиб олинган,
Устидан П.Бабаназаров 300 млн сум пул олган.
Буни аниқлаш учун юқори турувчи органлар
Аукционда катнашган фирмаларни таъсисчиларини текшириб курса бир хил бўлиб чикади.
Утган ойда нефт махсулотлари департаменти бошлиги Вагиров деган валломат келган пайтида кунгиротга бориб, қилган маишатлари хақида хам малумотлар бор.
Булар '' ўзимиз хон кўланкамиз майдон'' дегандек бошқаларни назар писанд қилмасдан бизни хеч ким хеч нарса қилолмайди дегандек ўз билганларича маишат қилиб давлат маблағларини ўзлаштириб юраверадими?  ростдан хам шу муттахамларга кучи етадиган одам йўқми?  Ўтган сафар хам бизда " кафолат хати" бор деб битта мақола чиқариш билан кифояланиб қолаверишди. Буларни устидан прокуратура ходимлари хизмат текшириш ўтказиб қонуний баҳо беришларини сўраб қоламиз !


Амударё туманида 77,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё туман бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилояти, Ромитан туманида давлат рўйхатидан ўтган “T.” МЧЖ ҳамда Амударё туманида фаолият кўрсатувчи “A.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “A.” МЧЖга тегишли нотурар бинода ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилганликлари фош этилган.

Тадбир давомида, ушбу яширин цехдан қўлбола усулда тайёрланган 77,1 тонна 5 литр ҳажмдаги елим идишларга қадоқланган истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 19 460 дона хўжалик совуни, 10 тн. пахта чигити, 3 тн. кунжара, 32 та рулон ёрлиқлар, 8 дона  мой-жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 1,3 млрд сўмлик товарлар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


✔️ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:

Бизга мурожаат учин👇
https://t.me/qonundoirasidauzrobot

@fuqarolardan_murojaatlar



20 last posts shown.

1 745

subscribers
Channel statistics