Футболдан иқтибослар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sport


Футбол тарихи ва бугунидаги қизиқарли фикрлар, мулоҳаза ва воқеалар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sport
Statistics
Posts filter


«Мен бу усулни кўп ишлатардим - «жамоам баҳорда юқори спорт формасига киради». Бунга футболчиларимнинг ўзи ҳам ишониб қолишган, рақибларга эса босим юкларди. Барибир «МЮ» баҳорда ҳаммадан ўзиб кетади, деган фикр доим бўлган ва бизга ёрдам ҳам берган бўлиши мумкин.

Бир куни Карло Анчелоттининг матбуот анжуманини кўриб қолдим. У айтди:

- Фергюсон доим жамоаси баҳорда кучли бўлишини айтаверади. «Челси» ҳам ўша даврга юқори спорт формасига чиқади, кўрасизлар. Нега ундай бўлмаслиги керак?

Тўғриси, тушунмай қолдим. У ростан айтяптими ёки ҳаммасини сезиб қолдими? Анчелотти жуда кучли ва айёр мураббий»

Алекс Фергюсон

@footballsays


«Бекҳэм илк бор телевизорда Spice Girls ни кўриб қолган ўша мудҳиш оқшомда терма жамоа базасида бирга эдим. У менга айтди:

- Анови яхши айтолмаётган, ўйинга тушишни билмайдиган қизни кўряпсанми? Мен унга уйланаман»

Гари Невилл

@footballsays


“Ўзимни дунёнинг энг яхши мураббийи демаган бўлардим. Аммо, шубҳасиз, топ-1 га кираман”

Брайан Клафф

@footballsays


«Менинг келажагим? Мен ўз уйимдаман ва тарихга ўз исмимни ёзмоқчиман.

Яқинда клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар якунига етади ва мен узоқ вақт «Реал»да қоламан»

Винисиус Жуниор

@footballsays


«Агар Абрамович машғулотларимга аралашаётган бўлганида, турнир жадвалида пастда юрган бўлардик. Агар мен унинг бизнес ишларига ёрдам берсам, банкрот бўлардик»

Жозе Моуриньо

@footballsays


«Эҳ, агар хунук бўлганимда, дунё Пелени танимасди»

Жорж Бест

@footballsays


«Ғалабага ҳақли эдик. Биз учун мавсум энди бошланди»

Карло Анчелотти

@footballsays


«Реал» «Манчестер Сити»ни юта олмайди. Агар ютса, кесиб ташлайман...

Серхио Агуэро

@footballsays


"Агар мен клуб президенти бўлганимда, мендақа мураббийни аллақачон ҳайдаб юборган бўлардим"

Леонардо

@footballsays


«Пеп Гвардиола жамоаларига қарши ўйнаш ҳар доим - қўрқинчли.

У доим янгича тактикалар киритади, инновацияларга қўл уради. Мен уни ҳурмат қиламан, Пеп агар дунёнинг энг яхши мураббийи бўлмаса, камида энг яхшиларидан бири»

Карло Анчелотти

footballsays


«Энди «Манчестер Юнайтед»ни беринглар. Мен уларни кубокда мағлуб этмоқчиман ва ўша кунни инглиз футболи тарихига ёзамиз»

Рян Харди, «Плимут» ҳужумчиси.

@aslanov_futbol


«Мен ҳужумда ўйнаганимда бошида ҳаммадан нолир эдим, бу менга тўп узатмаяпти, мана буниси ўзим истаганимдек пас бермаяпти ва ҳоказо. Шунда Арсен Венгер айтди:

- Сен ўзингга савол бериб кўр яхшиси. Ростан ҳам Фредди Юнберг сенга худди Деннис Бергкампдек тўп узата олади, деб ўйлайсанми?

Шунда ўйлашни бошладим. Деннис қаерда бўлишимдан қатъи назар менга хоҳлаганимдек тўп узатади, демак ўша пайтда истаган томонимга очиламан. Робер Пирес  “бир тепар” усулда ўйнашни ёқтиради, шунинг учун тўп унда бўлганида, яқинроқ боришим керак. Юнберг агар мен у кириб борган худуд қаршисида бўлмасам, мени кўрмайди, демак, ўша паллада мен унинг мени пайқашини таъминлашим керак. Мен ҳар бир жамоадошимнинг камчилигини юзага чиқариш ўрнига, кучли жиҳатларига мослашишга уриндим»

Тьерри Анри

@footballsays


"Агар менга биргина тилагим ижобат бўлишини айтганларида эди, Тито Виланованинг соғайишини сўраган бўлардим"

Жозе Моуриньо

@aslanov_futbol


«Жамоанинг ўйини айнан шу ўйинчиларни туширганим тўғри бўлганини исботлади. Уларга ўйин ритми жуда зарур, чунки мавсумнинг муҳим паллаларида бугунгидан яхшироқ ўйнаб, бизга ёрдам беришлари керак бўлади»

Арне Слот

@footballsays


«Агар Хави бўлмаганда, бу формани киймаган бўлардим.

Айнан у мени «Барселона»да муҳим футболчи бўла олишимга ишонтирган»

Рафинья

@footballsays


"Ечиниш хонасида мен Роналду билан битта шкафдан фойдаланамиз. Бу қариганимда невараларимга сўзлаб берадиган энг яхши хотирадир"

Раул Албиол

@footballsays


«Мен гол айнан Хуса ҳисобига ёзилганидан хурсандман. Унинг дебюти унча муваффақиятли чиқмаган эди, аммо бугун чиқиб ростанам яхши ўйнаганини кўрдингиз. У ўйинни ва узун пасларни назорат қила олди. Мен бу голни ассист сифатида қабул қилишга тайёрман. У учун жуда бахтлиман»

Рико Люис

@footballsays


"Бутун дунё мени энг зўр ўйинчи деб ҳисоблаган тақдирда ҳам, мен учун энг зўр бошқа - Роналдиньо!"

Месси

@footballsays


«Атмосфера? Фантастика! Фақат «сени эрталабга ҳайдашади» деб куйлашлари - унчаликмас. Лекин ҳозир ҳамма стадионда бу одат бўлиб қолди. Бу натижа билан ўйлайманки, директорим мени эртага истеъфога чиқармаса керак. Бу аниқ»

Пеп Гвардиола

@footballsays


«Балотелли - тентак. «Рубин»га қарши сафарда ўйнаётгандик. Самуэл ҳам, Милито ҳам жароҳатланган. Ихтиёримизда ҳужумчилардан фақат  Балотелли бор эди. 42-дақиқада у сариқ карточка олди.

Танаффуснинг 14 дақиқасини унга кўрсатма беришга сарфладим:

- Менга қара, сендан бошқа ҳужумчи йўқ. Қизил карточка олмаслигинг керак. Қоида бузма! Рақиб билан уришма! Тўп учун курашма! Ҳакамга эътироз қилма! Нима қилиб бўлса ҳам, ўйин охиригача майдонда бўлишинг шарт. Тушундингми?
- Ҳа.

2-тайм бошланди. 48-дақиқада у яна бир сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди»

Жозе Моуриньо

@footballsays

20 last posts shown.