6 ёшли даҳо ва Алишер Саъдуллаев. Бугун бошимдан ўтказган воқеамдан кейин бир нарсага қойил қолдим, бизнинг Ёшлар ишлари агентлиги ҳар битта ёш учун бор кучи билан жон куйдиришига яна бир бор жонли гувоҳи бўлдим - ўзим иштирокчиси бўлдим.
Хуллас, батафсил, қисқачароқ: 15 кунларча олдин Агентликка бир мурожаат юборишди. Андижонлик ота-она фавқулодда ноёб иқтидорли 6 ёш фарзанди Солиҳни иқтидорини тўғри йўналтиришга Алишер Саъдуллаевдан ёрдам сўраб. менга видеоларини юборди, кўриб ҳайрон қолдим: бола 6 ёш, инглиз тилида бемалол гаплашади, инглиз тили орқали испан, хитой тилларини ўрганмоқда, математикадан 9-синфдаги даражали тенгламаларни, 11-синфдаги комплекс сонларга доир мисолларни ишламоқда, юлдузлар, галлактикалар ҳақида гапириб ташлаяпти!
Алишер Саъдуллаевга бола ҳақида маълумот тайёрлаб кўрсатдим, дарҳол бир мутахассис психолог-педагог топиб берди, учраштириб, илмий хулоса олишни тайинладилар, кейинги қадамни шунга қараб белгилашни таъкидладилар.
Солиҳни Тошкентга чақиртирдик, психолог мутахассис билан математика бўйича халқаро олимпиадалар тренери Шерзод Дўстовни чақириб, учрашув суҳбат ташкил этдик, мутахассислар берган топшириқларни аъло бажарди, 1 ҳафтадан кейин илмий таҳлил натижасини мутахассис жўнатди. Бола ҳақиқатан ҳам феноменал хотира, ва қобилият эгаси, бўлажак даҳо, IQ даражаси 6 ёшлигидаёқ
155 балл!Алишер Зафарович ўтган ҳафта Андижонга ёшлар билан юзма-юз учрашувга борадиган бўлиб қолди, менга ўша йигитча билан Андижонда учрашиш истагини билдирдилар. Солиҳни Андижондаги Ёшлар марказига чақирдик, келиб инглиз тилида узоқ суҳбатлашдилар, кейинги ҳафта кўришишга ваъда бериб хайрлашди. Келгач ушбу ноёб иқтидор ҳақида ҳозирги замон илм-фанининг дарғалари бўлган математик, академик Шавкат Аюповга тушунтирганлар ва Солиҳ билан учрашишни таклиф этганларидан кейин Ўзбекистон Қаҳрамони бажонидил рози бўлган.
Менга академикнинг контактини бериб, шу инсон билан учраштиришни тайинладилар, икки томон билан боғланиб, бугунга учрашув белгиладим.
Алишер Саъдуллаев бир кун олдин батафсил дастур тузиб берди ва йигитчани шахсан кутиб олиб бирга олиб юришни айтиб, бир нечта учрашувлар белгилаб берди, унга кўра уни нафақат математик қобилиятини, балки бошқа қобилиятларини, хусусан қизиқиб ўйнаётган шахмат бўйича қобилияти, астрономия бўйича билимларини аниқлаш учун турли мутахассислар билан учрашувлар гаплашиб берган эди.
Топшириққа кўра эрталаб уларни кутиб олиб Математика институтига олиб бордик, ўзимиз билан бирга яқинда илмий текширган психолог акамизни ҳам бирга олиб олдик.
Шавкат Аюпов ҳам ёлғиз эмас 5-6 та математик олимлар билан бирга қарши олиб, Солиҳ билан обдон суҳбат олиб бордилар, математик масалалар бериб синадилар ва якунда ноёб туғма талант эканлигига хулоса бердилар. Бола билан бошланғич синфга берган ҳолда алоҳида индивидуал математик ишлаши кераклигини, бунда математика институти профессор ўқитувчилари бириктирилиши мумкинлигини таклиф этдилар. Алишер Зафарович илтимосларига кўра астрономия институти директори академик Шуҳрат Эгамбердиев билан боғланиб, уларнинг ҳам учрашиб кўришни тавсия қилдилар.
Алишер Зафарович telegramда ҳар бир жараёнда сўраб турди, жараён ҳақида ахборот бериб, уларнинг хулосалари ҳақида маълумот бердим, шундан кейин астрономия институтига олиб боришни таъкидладилар, энди яна бир академикка кетдик, мазкур институтга борганимизда у ердаги астрономик жиҳозларни кўриб
бола қувониб кетди, академик Эгамбердиевга институт шифтида чизилган галактикаларни кўрсатиб, санаб кетди, 6 ёшли бола ва академик қандайдир Андромеда галактикалар ва уларга кирувчи юлдузлар ҳақида инглиз тилида обдон суҳбат олиб борди, астрономия мендан астрономик ўлчамда узоқлашиб кетганини 40 га кириб ҳис қилдим бу суҳбатдан кейин, эвоҳ))
Навбатдаги астрономия бўйича академик ҳам болага Феноменал дея хулоса берди ва болани катта юклама бериб бездириб қўймасдан секин-секин мунтазам бериб бориш кераклигини тавсия берди. Жуда эҳтиётлаб ривожлантириш зарурлигини, бу бўйича институт мутахассислари доимо тайёр эканигини айтиб ўтди...
(👇👇 давоми)
@domlajont.me/domlajon