Forward from: O'zbekiston Kinoarboblari IU
Муҳтарам кинорежиссёр З. Мусоқовнинг ушбу изоҳи Саралаш комиссияси аъзоларига нисбатан ҳақорат. Мукофот таъсисчиси бўлган Киноарбоблар ижодий уюшмаси Саралаш комиссияси 7 кишилик киномутахассислардан иборат. Ижодий уюшма Саралаш комиссиясининг хулосасини ҳурмат қилади. Аламзада ижодкорнинг "Ғирром ва пасткашлик" дея кўпчилик олдида баёнот бериши Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Бошқаруви аъзолари томонидан З. Мусоқовга унинг шахсиятини ерга урмаган ҳолда муносабат билдиришини маълум қилади.
Маълумот учун: 21 февраль куни 15.00да Бошқарувнинг навбатдан ташқари йиғилиши белгиланган.
Изоҳ: Уюшманинг йил бошидаги "Олтин Хумо" миллий кинотақдимотини ўтказиш ташкилий гуруҳи тузилаётганда Бошқарув аъзолари уч соат тортишув ва муҳокамадан кейин мукофот низомига ўзгартириш киритмасликни лозим топди. Айнан Кинотақдимот саралаш комиссияси ва ҳакамлар хулосаси тафтиш қилинди. 100 фоиз овоз билан Саралаш комиссияси таркиби тасдиқланди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси