Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида Ғазо секторидаги урушга тўхталди“Тўққиз ойдан буён Ғазо секторида кечаётган қонли уруш оқибатлари бизни чуқур қайғу ва изтиробга солмоқда. Тўқнашувлар 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганини ҳеч бир сабаб ва баҳона билан оқлаб бўлмайди.
Биз зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирамиз.
Мустақил ва озод Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқда стратегик барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг энг асосий шартидир”,
деди президент.
@pressuzb