#Суд_амалиёти Иқтисодий низоларда исботлаш муҳимҲимоямиз остиаги
"ХХХ Бек" тадбиркорлик субекти
"xxxx Halal" МЧЖ билан шартнома тузади. Шартнома шартларига асосан
"ХХХ Бек" сотиб олаётган маъсулотларига 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширишга келишилади. Бироқ
"ХХХ Бек" томонидан тўлов вақтида амалга оширилмагандан сўнг
"xxxx Halal" талабнома асосида мурожаат қилиб шартнома шартларига риоя қилишни ёки 15 фоиз шартнома суммасидан жарима тўлашни талаб қилади.
Талабнома хатига жавобан
"ХХХ Бек" ҳисоб рақамда маблағ йўқлиги сабабли тўлов амалга ошира олмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг,
"xxxx Halal" Судга мурожаат қилиб шартнома шартларини амалга оширмаганлиги сабабли "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг 32-моддасига асосан 15 фоиз миқдорда жарима ундиришни сўраган.
Бироқ суд дахъвогаринг даъво аризасни қаноатлантирмай ҳимомиз остидаги
"ХХХ Бек" МЧЖ фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилди.
Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги асослар билан асослантирилган. "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг
32-моддасига асосан Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи)
маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бироқ Олий хўжалик суд Пленумининг қарори, 04.03.2002 йилдаги 103-сонли "Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг
12-бандида Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан,
тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к)
далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун
иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарурлиги белгиланган.Бундан ташқари, ФКнинг 420-моддаси
2-қ га асосан Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини
олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФКнинг 256-моддаси
1-2 қ лари қуйидагича белгиланган. Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган
мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олга
н тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.Суд жараёнида
"xxxx Halal" МЧЖ жавбгарнинг махсулот ҳақини тўлаш имконияти бўла туриб тўловни амалга оширмаганлигини исботлаб бера олмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришсиз қолдирди.
Биз билан боғланиш учун @yuristgamurojaat гa ёзинг
👉 @yuristlar_maslahati 👈