Футзалчиларимиздан илк баҳсда дуранг
Шу кунларда Тошкентдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати, олий лиганинг 2-тур баҳслари ўтказилмоқда.
Хуршид Тожибоев ва Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси мазкур тур доирасидаги илк баҳсни бугун Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўтказди. Кескин курашлар остида ўтган ушбу ўйинда жанговар дуранг – 3:3 ҳисоби қайд этилди.
Футзалчиларимизнинг голларига Исохон Ибрагимов (2та, биттаси пенальтидан) ва Аҳмаджон Мамадалиев муаллифлик қилишди.
Хуршид Тожибоев шогирдлари 2-тур доирасидаги кейинги баҳсни эртага Тошкентнинг “ Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказишади.
Бўлажак ўйинда футзалчиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. www.pfcnavbahor.uz | расмий саҳифалари 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram