U-19 жамоамиздан омадли старт ва йирик ҳисобдаги ғалаба!
U-19 Биринчилиги. 1-тур
“Андижон -U-19” – “Навбаҳор – U-19” – 0:3 (0:2)
18 апрель. Андижон. БЎФМ майдони. 78 томошабин.
Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Абдулҳамид Абдураимов, Жамшид Бакиров,Асадбек Қосимжонов.
Назоратчи: Ислом Раҳимов.
Комиссар: Азизбек Исамутдинов.
Голлар: Шоҳруҳбек Исомиддинов (2), Акбархон Иброҳимхонов (41), Зулфиқор Акбаров (89-пен.).
“Андижон–U-19”: 35.Асилбек Тожиддинов, 2.Нуржигит Турғуналиев, 5.Муҳаммаддиёр Ботиржонов, 6.Диёрбек Комилжонов (79.Дилшодбек Исматуллаев, 56), 26.Баҳромжон Қаҳҳоров, 39.Муҳаммадали Абдуллажонов (29.Мавлонбек Одилжонов, 56), 41.Абдуғани Ғуломов, 47.Диёрбек Мадаминов (25.Мансурбек Аҳмаджонов, 87), 67.Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 71.Муҳаммадали Абдурашидов (22.Бекмуроджон Абдураимжонов, 77), 87.Жамшидбек Кўпайсинов (36.Муҳаммадризо Шарибжонов, 77).
“Навбаҳор-U-19”: 43.Сиротиллохон Юсубхонов, 44.Шерзодбек Абдулбориев, 45.Мамадалихон Олимов, 47.Акбархон Иброҳимхонов (49.Зулфиқор Акбаров, 62), 50.Муҳаммадали Ракибов, 52.Анасхон Раҳмонов (53.Абдуллоҳ Жамолов, 90), 54.Асадбек Тошпўлатов (74.Дониёр Ҳакимжонов, 90), 60.Талабжон Тўйчиев (57.Фозилбек Зокиров, 46), 61.Улуғбек Маҳмуджонов, 66.Сардорбек Мирхолдиршаев (46.Азизбек Раҳимжонов, 46), 80.Шоҳруҳбек Исомиддинов (68.Абдураҳмон Шамсиддинов, 81).
Огоҳлантириш: Йўқ – М.Олимов (68).
Таниқли ва тажрибали мурабббий Усмонжон Асқаралиев бошқараётган “Навбаҳор-U-19” жамоамиз U-19 Биринчилигининг дастлабки тур баҳсини сафарда тажрибали мутахассис Ориф Маматказин мураббийлик “Андижон-U-19” жамоасига қарши ўтказди.
Мазкур ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган вакилларимиз йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олишга интилган Усмонжон Асқаралиев шогирдларининг илк ҳужумлари гол билан якунланди. U-19 жамоамиз ҳужумчиси Шоҳруҳбек Исомиддинов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олган ҳолда, ҳисобни очди – 0:1.
Ушбу голдан руҳланган ёш “лочинлар” ҳужумни кучайтиришди. Бу эса 1-бўлим якунига саноқли дақиқалар қолганида ўз самарасини бериб, Акбархон Иброҳимхонов вакилларимизнинг навбатдаги ҳужумидан сўнг, Асилбек Тожидинов қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб, жамоасининг танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор тарзда ўтказган U-19 жамоамиз аъзолари учрашувнинг сўнгги дақиқалари давом этаётган пайтда 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Пенальтини захирадан майдонга туширилган ҳужумчи Зулфиқор Акбаров аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобнинг йирик – 0:3 кўриниш олишини таъминлади.
Шу тариқа, илк турдаёқ йирик ҳисобда зафар қучган U-19 жамоамиз ўз ҳисобига дастлабки 3 очкони ёзиб қўйган ҳолда, “Шарқ” минтақаси турнир жадвали етакчисига айланди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.