"ҲАСАНАТАВ" БЎЛАДИМИ ЁКИ "ҲАСАНАТАН"МИ?
🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹🤲🌹
@ShayxSaboqlariuz CАВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тажвид қоидалари Қуръон қироатигагина хос бўлиб, Қуръон тиловатидан бошқа ўринларда дуо қилинаётганда тажвид билан ўқилмайди араб тили қоидасига кўра ўқилади.
Шунда бу дуонинг ўқилиши қуидагича бўлади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар”.
Бу оятни тиловат қилинаётганда эса тажвид қоидаларига мувофиқ ҳолда қуйдагича ўқилади.
“Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил аахироти ҳасанатав ва қинаа азаабан-наар”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.